

Ўйинда Габриэл Жезус покерга эришди. У 30, 34, 57 ва 65-дақиқаларда гол киритди. Бу Жезус учун фаолиятидаги илк покер бўлди. Аввалроқ футболчи ЕЧЛ доирасида “Шахтёр” (6:0) қарши баҳсда хет-трик қайд этганд.
21 ёшли ҳужумчи 2 марта “Этиҳад Стадиум”да 3 ва ундан кўп гол киритишга эришди. “Сити” сафида бундай ишни аввалроқ Карлос Тевес (4 марта) ва Серхио Агуэро (10 марта) кўпроқ уддалашган.



