Габигол Лондон клубига ўтиши мумкин
06 янв 2020 09:24
Янгиликлар
“Фламенго”да ижара асосида тўп тепаётган Габриэл “Габигол” Барбоза фаолиятини “Вест Хэм”да давом эттириши мумкин. Лондонликлар тез орада футболчининг трансфери юзасидан “Интер”га мурожаат қилишни режалаштиргани айтилмоқда. Қайд этилишича, “Фламенго” ҳам футболчини “Интер”дан сотиб олмоқчи. Ҳатто бразилияликлар Габиголнинг ўзи билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Агар футболчи “Фламенго” билан тўлақонли шартнома имзоласа у йилига 5 млн евро маош олади.
Жорий мавсум 23 ёшли ҳужумчи Бразилия чемпионатида 29 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар