

Москва клуби трансферни тасдиқлади. Футболчи бугун Испанияга йўл олади. У эртага тиббий кўрикдан ўтиб, виголиклар билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Смолов жорий мавсум РПЛнинг 14 учрашувида 3тадан гол ва самарали узатмага муаллифлик қилган.
"Сельта" эса Ла Лига мусобақа жадвалида 18-ўринни банд қилиб турибди. Жамоа Ла Лиганинг сўнгги 13 ўйинида атиги бир марта ғалаба қозонган.




