Футзалчиларимиз март ойи бошида Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
13 фев 2024, 12:39
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги терма жамоа 4 ва 5 март кунлари Тошкентда Тожикистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси хабар берди.

Таъкидлаш керакки, 17-28 апрель кунлари Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатида, Ўзбекистон терма жамоаси «B» гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия билан куч синашади.

4 март (душанба)
Ўзбекистон - Тожикистон

Тошкент, Ўзбекистон

5 март (сешанба)
Ўзбекистон - Тожикистон

Тошкент, Ўзбекистон

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia