UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:2 (матнли трансляция)  60 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон Японияни мағлуб этди Янгиликлар

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон Японияни мағлуб этди

Вьетнамда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг амалдаги ғолиби Японияга қарши паркетга тушди.
"D" гуруҳи, 2-тур
Ўзбекистон - Япония
2:1
Голлар: Андрей Шлема 10, Артур Юнусов 40 - Нишитани Риосуке 9

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов .

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 12.Клим Тюгаев, 15.Жасур Содиқов.

Япония: (бошланғич таркиб) Каваҳара Ҳисамитсу, Акира Минамото, Нибуя Казуҳиро, Ҳоши Шота, Нишитани Риосуке.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: Накамура Юсуке, Учимура Шунта, Осодо Нобуя, Такита Манабу, Каоро, Ватанабе Томоаки, Ёшикава Томоки.

Огоҳлантиришлар:
Жасур Содиқов 4, Артур Юнусов 36, Клим Тюгаев 40, Аъзам Саидахматов 40.


Матнли трансляция


Учрашув якунланди, шундай қилиб Ўзбекистон амалдаги Осиё чемпионини таслим қилди.

40' Гоооооолллллл, Артур Юнусов жамоамизни олдинга олиб чиқди.

24' Ўйин темпи бироз тушди, паркетда тенг кураш кечмоқда.

21' Умаров дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

16' Эҳҳҳ, Дилшод Рахматовнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

14' Айнан шу дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди, аммо ҳимоячи Артур Юнусовга тўп киритишга имкон бермади.


Мажмуага ташриф буюрган ишқибозлар

Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг терма жамоамиз дарҳол ҳужумга ўтди. Дилшод Рахматовнинг пасидан кейин Шлема иккинчи уринишда нишонни аниқ олди.

10' Гоооооллллл!! Андрей Шлема ҳисобни тенглаштирмоқда, 1:1.

9' Гол, Нишитани Риосуке ўйинда ҳисобни очмоқда.

6' Жамоамиз чиройли ҳужум ташкил этишди, лекин Абдумавлоновнинг тўп узутишини дарвозага тўғрилаб юборадиган ўйинчи топилмади.

5' Рустам Умаров жуда ҳам хавфли зарбани бартараф этди.

4' Японлар фаолроқ ҳаракат қилишмоқда, бизникилар эса ҳозирча ҳимояланишмоқда.

1' Дарвозамиз олдида жуда ҳам хавфли вазият, тўп Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегди.

1' Учрашувдаги дастлабки зарбани вакилларимиз беришди, тўп бироз ноаниқ кетди.

Демак, Ўзбекистон-Япония бахси бошланди.

Қизиғи шундаки AFC расмий сайти берган маълумотга ишонадиган бўлсак, Баҳодир Аҳмедов Японияга қарши биринчи бешталикда иккита дарвозабонни туширади. Бу шунчаки тушунмовчиликми ёки чиндан ҳам шундайми аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.



Ҳозиргина терма жамоа билан Хо Ши Минга кетган Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот бўлими ходими Бахтиёр Маметовнинг бизга маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида биринчи бешталикда дарвозабонлардан фақат Рустам Умаров тушади. Юқоридаги вазиятга эса AFC расмий сайтида техник хато деб қараймиз.
Бугунги ўйиннинг протоколини ўзингиз кўришингиз мумкин, ҳаммаси жойида ва ортиқча эҳтиросга берилиш шарт эмас.

"D" гуруҳи

Жамоалар Ў Ю
Д
М
УГ
ЎГ
ТН
О
Қирғизистон
2 1 1 0 6 3 3 4
Ўзбекистон 2 1 1 0 4 3 1 4
Япония 2 1 0 1 13 2 11 3
Жанубий Корея
2 0 0 2 1 16 -15 0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика