19, 20 ва 21 июнь кунлари Қирғизистон терма жамоаси билан учта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Ана шу учрашувлар давомида терма жамоа мураббийлар штабида янги мутахассис пайдо бўлганига гувоҳ бўлдик. Маълум бўлишича, испаниялик бўлган Карлос Корона дарвозабонлар мураббийи сифатида Тошкентга келган.
УФА расмийлари берган маълумотга кўра Карлос Тошкентдаги йиғинда Хосе Мендезга ёрдам бериш учун фақатгина бир ойга келган ва у 29 июнда қайтиб кетади. Кейинчалик у билан шартнома тузиш борасида музокаралар олиб борилмаган.