

Унда Хитойнинг "Гансу" клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Шуҳрат Тожибоев ҳам иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тожибоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳисобланади.
Бу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. 22 ва 23 январь кунлари Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўйин ташкил этилади. Ундан кейин терма жамоамиз яна Тошкентга қайтиб келади ва машғулотларни давом эттиради. 1 февраль куни эса пойтахтимизда Вьетнам терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилади.



