UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  0 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  1 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  0 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  6 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  3 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  4 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  23 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  11

Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди

Ўзбекистон футзал Осиё кубогининг чорак финалида Вьетнамга қарши баҳс олиб борди.

Хосе Венансио Лопес Вьетнамга қарши учрашув учун қуйидаги таркибни танлади. Учрашув соат 19:00 да бошланади. 

Футзал. Осиё кубоги-2024

Чорак финал. "Бангкок Арена"

Ўзбекистон - Вьетнам 2:1

Ҳакамлар: Эйса Абдулхуссаин (Кувайт), Ан Ран (Хитой), Вахю Висаксоно (Индонезия), Эндрю Бест (Австралия), Лиу Жианқиао (Хитой)

Комиссар: Эгг Чан (Гонконг)

Гол: Нгуен Тин Фат 17, 0:1, Элбек Тўлқинов 34, 1:1, Суннатулла Жўраев 39, 2:1

Назоратчи: Бадрул Хишам (Малайзия)

Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 9. Элбек Тўлқинов, 14. Самариддин Беркинов

Захира: 1. Суннатжон Анваров, 2. Фазлиддин Ботиров, 3. Машраб Одилов, 5. Суннатулла Жўраев, 7. Дилшод Раҳматов, 10. Акбар Усмонов, 11. Аброр Ахметзянов, 13. Меҳрож Худойбердиев

Вьетнам: 1. Хо Ван, 4. Чау Доан Пат, 7. Нгуен Ан Дуй, 10. Нгуен Тин Пат, 12. Ту Мин Қуанг

Захира: 2. Нгуен Хуу Пуч, 3. Нго Нгок Сон, 5. Нгуен Ман Дунг, 6. Пам Дук Хоа, 8. Дао Мин Қуанг, 9. Тран Таи Хуй, 11. Чу Ван Тиен, 13. Нган Гиа Хунг, 14. Тран Нат Трунг


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. Ғалаба муборак. Харакатер учун раҳмат йигитлар.

40. Вьетнам 5талик ҳолатда кетма кет ҳужумлар уюштирмоқда. Йигитлар қайтармоқда. 

39. Мураббийимиз Венансио Лопес огоҳлантирилди. 

39. Гол ҳисобга олинди. 

39. Вьетнам вакиллари ВАРга мурожаат қилишди. ВАР вазиятни кузатмоқда. 

39. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Мана буни камбэк дейдилар. Мана буни якун дейдилар. Суннатулла Жўраев отангга раҳмат ўғлон. Ҳеч қандай экстра таймлар йўқ. Ғалаба бизники. 

38. Экстра таймлардан 2 дақиқа ажратиб турибди. 

37. Вьетнам ҳисобда олдинга чиқиб олишига Элмуродов йўл қўймади. Дарвоза тўсинига ҳам алоҳида раҳмат. 

36. Сўнгги дақиқаларда вазиятларимиз кўпайди. 

35. ЗАРБААААААА. Яна Самариддин омадини синаб кўрди. 

35. ЗАРБААААААААААААААА. Қандай имконият эдия. Беркиновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

34. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. Бугунги ўйинда узоқ кутилган гол. Ҳамроевнинг бурчакдан узатиб берган узатмасини Ропиев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Гол Элбек Тўлқиновга тегиб дарвозадан жой олди. 

34. Вазиятлар, тезлик, кескинлик етишмаяпти терма жамоамизга. 

29. Ўзбекистондан Илҳом Ҳамроев огоҳлантирилди. 

25. Зарбаларимиз  ноаниқ кўриниш олмоқда.

25. Ўйинда темп паст. Ўтган ўйинлардаги каби тезлик қани?

24. ЗАРБАА. Аҳметзяновда гол уриш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо самарасиз. 

22. Элбек Тўлқиновнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

21. Иккинчи бўлим бошланди. 


20. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

18. ЗАРБА. Вьетнамликлар яна босимни оширди. Рақиб ўйинчисининг зарбасини Элмуродов қайтарди. 

17. ГОЛ. Вьетнам учрашувда ҳисобни очди. Бурчак узатмасидан сўнг Нгуен Тин Фат Элмуродов дарвозасини ишғол қилди. Рақиблар анча тартибли ўйин кўрсатмоқда. 

17. Вьетнам, Вьетнам. Яна хавфли ҳужум уюштирди. Зарба голга айланмади. 

17. Энди Хосе Венансио Лопес тайм аут олди. 

16. ЗАРБААА. Яна Аббос. Терма жамоамиз 5 талик ҳолатда босимни оширди. 

15.  ЗАРБААА. Аббос Элмуродов ўзи чиқиб зарба берди. Гол эмас.

15. ЗАРБААА. Жўраевнинг ажойиб пасини Аҳметзянов боши билан тўпни дарвозага йўналтирди. 

14. Вьетнам сардори дарвозамиз олдига хотиржам бориб зарба йўллади. Улар ҳисобни очишга жуда яқин келди. 

14. Вьетнам терма жамоаси устози тайм аут олди. Мураббийлар шогирдларига кўрсатмаларни бермоқда. 

14. Устунлик терма жамоамиз аъзоларида. Элмуродов ҳам олдинга чиқди. 

12. ЗАРБАААААА. Раҳматов яна маҳоратини кўрсатди. Зарба кучли чиқди. Аммо ноаниқ. 

10. ЗАРБААААА. Акбар Усмонов бошлади. У ҳам тушиши билан кучли зарба йўллади. Голни ҳиди келишни бошлади. 

10. ЗАРБАААА. Яна Аҳметзянов чиройли комбинацияни зарба билан якунлади. Хо Вандан қойилмақом сейв. 

7. Ропиев зарба йўллашга ҳаракат қилиб кўрди. Вьетнамлик футзалчи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

6. ЗАРБАААА. Ахметзянов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Афсуски ноаниқ. Бизда яна вазиятлар бўлади. 

5. ЗАРБАААА. Дилшод Раҳматов чап оёғи билан рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. Кучли зарба лекин ноаниқ. 

2. Вьетнам илк дақиқалардан босим уюштирди. Рақиб ўйинчиси Элмуродовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Ўйин 19:00да бошланади

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика