UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  3 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда + ФОТО Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда + ФОТО

Шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот 10:00да, кечқурунгиси эса 17:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Тайёргарлик жараёнида асосий эътибор тўп билан ишлаш, ўйин пайти юзага келадиган вазиятлар ва стандарт вазиятлар устида ишлашга қаратилмоқда. Ҳозирча, машғулотларда 16 нафар ўйинчи иштирок этмоқда. Якунда улардан 14 нафари Ашхободга йўл олади. Баҳодир Аҳмедов тез орада якуний таркибни эълон қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларида иштирок этаётган футзалчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов.

Ўйинчилар: Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Феруз Фахриддинов, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Артур Юнусов, Алан Аминов, Константин Свиридов, Тимур Садиров, Ҳусниддин Нишонов, Ихтиёр Ропиев.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ашхободдаги турнирда Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив терма жамоаларига қарши "B" гуруҳида баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси 1-турни 18 сентябрда БААга қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика