Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қатар билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Tolibjon Qosimov
28 окт 2015, 12:23
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида Қатар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Қатарликлар Ўзбекистон футзал ассоциацияси (ЎФА)га таклиф билан чиқишган.

Хосе Мария Мендез (Пулпис) бошчилигидаги терма жамоамиз 5-10 декабрь кунлари Дохада йиғин ўтказади ва Қатар миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилади. Барча ҳаражатларни Қатар футбол федерацияси кўтаради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келаси йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia