UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  0 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда расмий машғулот ўтказди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда расмий машғулот ўтказди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8 сентябрь куни Колумбиянинг Кали шаҳрида расмий машғулот ўтказди.

Жамоанинг машғулотлари “Колизео Эль Пуэбло” номли спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Таъкидлаш керакки, ушбу спорт мажмуаси 12 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади ва футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган уч мажмуадан бири ҳисобланади. Очилиш маросими ва финал учрашувлари ҳам ушбу мажмуада ўтказилади.

Машғулот давомида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи чемпионат доирасидаги биринчи учрашувдаги рақиб – Панама биллан ўйин учун бир қанча тактик машқлар ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича жаҳон чемпионати 10 сентябрь куни бошланади. Ўзбекистон терма жамоасининг Панамага қарши учрашуви маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 11 сентябрь 04:00да) бошланади.   

Колумбиялик журналистларнинг фикрича, Ўзбекистон – Панама учрашувида маҳаллий мухлислар Ўзбекистонни қўллаб қувватлашади. Сабаби – Ўзбекистон Республикаси байроғи ва Кали шаҳри байроғи бир-бирига жуда ўхшашдир.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика