Футзал. Сўнгги 2 дақиқада 3та гол урган Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтни мағлуб этди
25 сен 2023 19:45
Янгиликлар
Футзал. Сўнгги 2 дақиқада 3та гол урган Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтни мағлуб этди
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоа Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Кувайт билан тўқнаш келди. Учрашув соат 18:00да бошланди.
23 сентябрь ушбу жамоалар ўртасида ўтган илк баҳсда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Кувайт 5:4
25 сентябрь 2023 йил. Тошкент, "Юнусобод" спорт мажмуаси. 18:00
Голлар: Ҳусниддин Нишонов 3, Элбек Тўлқинов 33, Ҳусниддин Нишонов 38, Ихтиёр Ропиев 39, Элбек Тўлқинов 39 - Ал Аббоси 15, Ал Ажми 24, Ал Фатҳи 31, Ал Ҳазим 34.
Вакилларимиз ўйинни қуйидаги таркиб бошлашди:
Дастлабки бешлик: 12. А. Элмуродов, 4. И. Ропиев, 6. И. Ҳамроев, 8. Ҳ. Нишонов, 10. Д. Чориев.
Захира: Хазратқулов, Ботиров, Адилов, Жўраев, Д. Раҳматов, Тўлқинов, Ҳ. Солиҳов, Раҳматуллаев, А. Солиҳов, Ахаджонов, Ахмаджонов.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 1 ва 3 октябрь кунлари Ливан билан ҳам иккита ўртоқлик учрашувида паркетга тушишади.
1 октябрь, 17:00
Ўзбекистон - Ливан
3 октябрь, 18:00
Ўзбекистон - Ливан









Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар