Футзал. Ўзбекистон бугун Баҳрайн билан ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
1 окт 2022, 08:29
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинини ўтказади.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Мазкур ўйинда футзалчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia