UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  0 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  4 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  1 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  2 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  11 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  24 10:26«Барселона» Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди  14 10:01АПЛнинг икки клуби Мойзе Кинни қўлга киритмоқчи  1 09:37«Бавария» Киммихнинг маошини оширишга тайёр  0 09:34Холдорхонов "Навбаҳор"га текинга ўтган  0

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам минимал ҳисобда имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам минимал ҳисобда имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги иккинчи ўйин якунланди.



Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Аргентина 0:1
03.02.2021, 18:30. "Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ҳакамлар:
Нурдин Букуев (Қирғизистон), Никита Афинагенов, Анатолий Рубаков (иккиси Ўзбекистон)
Вақтга масъул ҳакам: Хушнуд Атамуродов (Ўзбекистон)
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Ўзбекистон)
Комиссар: Александр Давиденко (Ўзбекистон)
ГОЛ: 8 - Лукас Триподи 0:1

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 5.Элбек Тўлқинов, 9.Дилмурод Шавкатов, 11.Акбар Усмонов, 14.Жавлон Аноров, 17.Авазбек Абдувалиев, 19.Шаҳзоджон Садиев, 20.Хушнур Эркинов.

Аргентина (биринчи бешлик): 12.Матиас Старна, 2.Дамиан Стаззоне, 7.Анхель Клаудино, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди.
Захира: 1.Лукас Фарах, 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло Алемани, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 8.Лучиано Авеллино, 9.Матиас Роса, 13.Сантиаго Руфино, 14.Андрес Герати.





ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

38. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иккинчи бўлимдаги бешинчи қўполлигини амалга оширди

38. ЗАРБА. Алан Брандининг зарбасига аниқлик етишмади

37. ЗАРБАААААА. Аббос Элмуродовдан навбатдаги рейд. Бироқ дарвозабонимизнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди

36. Дарвозабонимиз дарвозани тарк этиб ҳужум уйиштиришга ҳаракат қилди, аммо ундан рақиб футзалчилари тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади. Бахтимизга зарба бироз ноаниқ кетди

35. Аргентина футзалчилари бешинчи маротаба қўполлик ишлатишмоқда. Кейинги қўполлик дабл пенальти

33. Клаудино яхши имкониятга бўлди, бироқ зарба ноаниқ

31. УХХХХХ. Ҳамюртларимиз иккинчи бўлимдаги энг хавфли вазиятларини яратди. Дарвозабонимиз ярим майдони босиб ўтиб, Нишоновга узатмани амалга ошриди, бироқ Хусниддининг зарбасига зарбасига аниқлик етишмади

 

29. Лукас Боло бугунги учрашувда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг навбатдаги зарбасига бироз аниқлик етишмади

Барча муаммолар бартараф этилди ва учрашув давом этмоқда

Учрашув номаълум сабабга кўра вақтинча тўхтаб турибди. Катта эҳтимол билан учрашув таблосида муаммолар пайдо бўлган

25. ЗАРБААА. Лукас Боло жаримадан кучли зарба йўллади, Элмуродовдан сейф

25. Меҳмонлар иккинчи бўлимда катта устунликка эга бўлишмоқда

23. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари анча сокин ўтмоқда

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

Биринчи бўлим якунланди

20. Даврон Чориев тўпни тўхтамасдан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

20. Элмуродов биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида ўйновчи дарвозавон сифатида ҳаракат қилмоқда

18. ЗАРБААААА. Футзалчиларимиз рақиб жарима майдончасининг ичида прессинг қилиб тўпни эгаллаб олди, аммо Анасхонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

17. Нишоновнинг зарбасига ҳам бироз аниқлик етишмади

17. ЗАРБАААА. Жавлон Аноровнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

16. Баҳодир Аҳмедов ҳам тайм-оут олишга қарор қилди. Футзалчиларимиз танаффусдан сўнг қулай жарима зарбасини амалга оширишади

15. Чориев ва Нишонов битта ҳимоячига қарши ҳаракат қилишди. Бироқ Давронинг узатмасига аниқлик етишмади

14. Меҳмонлар мураббийи биринчи бўлим учун белгилаган танаффусни олишга қарор қилди

14. ЗАРБА. Гератининг зарбасини Элмуродов бартараф этди


13. Меҳмонлар қулай жарима зарбасига эга бўлишди. Аргентина терма жамоаси жуда тезкор ҳаракатлари билан футболчиларимизни шошириб қўйишмоқда. Яхшиямки зарбага аниқлик етишмади

12. ЧОРИEВ. Рақиб жарима майдончасининг ичида тўпни олиб қўйди ва зарба йўллади, бироқ тўп дарвозабонинг бошига тегиб йўналишини ўзгартириб кетди

10. Футзалчиларимиз жарима майдончасининг ичида пала-партиш ҳаракат қилишмоқда. Бахтимизга меҳмонлар бундай хатоларни кечирмоқда

9. ЗАРБААА. Ропиевнинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади

8. ГОЛ. Триподи учрашувдаги ҳисобни очди

7. Лукас Триподи қанотдан қочиб кетиб зарба йўллади, аммо бахтимизга тўп дарвозага бормади

6. ЗАРБАААА. Нишонов тўққиз метрлардан кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди

4. Роса жарима майдончасининг ичидан кучли ва аниқ зарба йўллади, дарвозабониз тўпни қайтарди.

3. Усмонов қанотдан яхши кириб борди, аммо дарвозабон ўз ўрнида

2. УХХХХХ. Нишонов Хамроевга ажойиб узатмани амалга оширди, бироқ футзалчимизнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

2. Меҳмонлар учаршувдаги илк хавфли ҳужумни ташкил этишди. бироқ Брандининг зарбасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юбори

1. Элмурод Аббосов дарвозадан чиқиб зарба йўллади, бироқ ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ҳар икки мамлакат мадҳияси янгради

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

Жамоалар чигал ёзди машғулотларни олиб боришмоқда


Ўзбекистон ва Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви соат 18:30 да бошланади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика