

Плей-офф бирор жамоанинг ғалабалари сони 2 тага етгунига қадар давом этиши лозим эди.
2020/21 йилги мавсумда ҳам Олий лига йўлланмаси учун худди ушбу мавсумдаги сингари "Динамо" ва "Oil-Star" жамоалари кураш олиб борган. Унда самарқандликлар қўшимча вақтда 7:4 ҳисобида "Oil-Star" жамоасини енгган эдилар.
Футзал. Плей-офф
"Динамо" – "Oil-Star" 2:3
Голлар: Муҳаммад Ражабов (24), Самандар Муродқулов (36) — Шуҳрат Аҳмедов (18), Соҳиб Нарзуллаев (29), Аҳмад Мамадалиев (36)

Ортда қолган мавсумни Биринчи лигада ўтказган, кечаги баҳсда ҳам, бугун ҳам ғалаба қозонган "Oil-Star" "реванш" олди ва Олий лига-2022/23 йўлланмасига эга чиқди.

Шу тариқа, Олий лига 2022/23 йилги мавсумнинг барча иштирокчилари аниқ бўлди.



