

Ўзбекистон футзал термаси дастлабки икки турда Непал ҳам Афғонистонни енгиб, муддатидан олдин қитъа биринчилигига чиқиш масаласини ҳал қилди.
Бугун, 12 апрел соат 10:00 да старт оладиган ўйинда эса Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тожикистон вакилларига қарши баҳс олиб боришади. Учрашувда футзалчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Осиё Кубоги саралаши. 3-тур
Ўзбекистон – Тожикистон
10:00, “Газпром” спорт мажмуаси, Бишкек.



