Футзал. Олий лигага қуръа ташланди

Tolibjon Qosimov
16 окт 2015, 17:30
Бугун Ўзбекистон футзал ассоциациясида XX миллий чемпионатимизга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги мавсумда чемпионлик учун 10 та жамоа кураш олиб боради. Булар: “Ардус” (Тошкент), “Бунёдкор” (Тошкент), “Пахтакор” (Тошкент), “Локомотив” (Тошкент), “Олмалиқ” (Тошкент вил.), “Максам-Чирчиқ” (Чирчиқ), “Турон” (Андижон), “Нафис” (Самарқанд), “Когон” (Бухоро), “Дўстлик-AIN” (Қарши).


XX миллий чемпионатнинг биринчи босқич биринчи тур учрашувлари 19-24 октябрь кунлари ўтказилади. Биринчи турнинг илк кунидаги ўйинлар қуйидагича кўриниш олди.

1-тур, 1 кун
19.10.2015

“Турон” – “Максам-Чирчиқ”
“Ардус” - “Олмалиқ”
“Пахтакор” - “Нафис”
“Локомотив” - “Когон”
“Дўстлик-AIN” - “Бунёдкор”



Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг амалдаги ғолиби “Олмалиқ” ҳисобланади. Қизиғи, биринчи куннинг ўзидаёқ ўтган мавсумдаги финалчилар ўзаро тўқнаш келади. “Ардус” - “Олмалиқ” баҳси биринчи турнинг марказий ўйини бўлиши аниқ.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›