UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Футзал. Нодир Элибоев: “Терма жамоамизга бироз омад етишмаяпти” Янгиликлар

Футзал. Нодир Элибоев: “Терма жамоамизга бироз омад етишмаяпти”

Футзал бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этувчи Жанаозеннинг “ОзенМунайГаз” жамоаси таркибида ҳаракат қилаётган Нодир Элибоев айни пайтда Тошкентда.
Биз эса бундан унумли фойдаланиб футзалчимизни суҳбатга чорладик.

-   Футзалга қандай кириб келгансиз?
-   Катта футболда Биринчи лига вакили ҳисобланган “Шайхонтохур” жамоасида тўп тепиб юрардим. 2005 йили бир дўстим мини футбол бўйича турнир бор деб қолди. Ўйин кечга яқин ўтказилгани учун рози бўлдим ва бордим. У пайтлари бошқа соҳада ишлардим ва кундуз куни вақтим йўқ эди. Борсам, мини футбол бўйича Ўзбекистон кубоги бахслари экан. Ўйнадим, баъзи мураббийлар ўйинимни кузатишди ва “Строитель-Зарафшон” жамоасидан чақирув олдим. Шундай қилиб, 2005 йили “Строитель-Зарафшон” клубида фаолиятимни бошладим, бу жамоада 2 йил тўп тепдим.



-   Ёшликда катта футбол билан шуғулланганмисиз? У пайтлари футзал мактаблари бўлмаган.
-   “Пахтакор” жамоаси қошида 1982 йиллар гуруҳида Сайфиддин Эрматов қўл остида машғулот ўтказганман.

-   Нима сабабдан катта футболдаги фаолиятингизга эрта якун ясагансиз?
-   Буни сабаблари кўп, асосий сабаби тўнғич фарзанд бўлганим учун оиламга ёрдам беришим керак эди. Шунинг учун 15 ёшимдан ишлаб, пул топишга эътиборимни қаратганман. Кейин, ишдан бўш вақтларимда боя айтиб ўтганимдек “Шайхонтохур” жамоаси учун ўйнаб юрганман. Лекин, у ерда фақатгина ўйинларга борардим. Чунки, ишдан вақт ажрата олмас эдим.

-   “Строитель-Зарафшон”да биринчи мураббийингиз ким бўлган?
-   У ерда Александр Коралев дастлабки мураббийим бўлган. Бу инсон билан 3 йил бирга ишладик. Кейин бир йил “Пахтачи” жамоасида ўйнадим.

-   “Пахтачи”нинг фаолияти ҳақида нима дея оласиз?
-   “Пахтачи” Тошкент жамоаси бўлган. Афсуски, бор йўғи бир йил профессионал сифатида Ўзбекистон чемпионатида қатнашиб, кейин тарқалиб кетган.
Ундан сўнг, яна “Строитель-Зарафшон”га қайтдим ва 2009 йили Ўзбекистон чемпиони бўлдик.



2010, 2011 йилларда эса “Бунёдкор” сафида ҳаракат қилдим. Кейин “Ардус”га ўтиб, у ерда яна Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлганмиз. Ўша пайтда “Ардус”да Александр Петров бош мураббий эди. Ундан сўнг, “Локомотив” жамоасида бир йил ўйнадим ва у ерда ҳам чемпион бўлдик. “Темирйўлчилар”дан кейин Рустам Умаров ва Шухрат Тожибоев билан бирга Қозоғистоннинг “ОзенМунайГаз” жамоасига ўтдик ва ҳозирги кунга қадар шу жамоа таркибида тўп тепиб келаяпмиз.

-   Жамоа билан бирга эмас, балки Тошкентда эканлигингизни сабаби нима?
-   Чунки, соғлиғим билан боғлиқ муаммолар бор, лекин жароҳат эмас. Даволаниш учун Тошкентга келдим.
Қозоғистонда чемпионат охирлаб қолди, 8-9 март кунлари тур ўйинлари бор. Ана шу турдаги икки ўйинда “ОзенМунайГаз” 4 очко жамғара олса, тўртинчи ўрин билан плей-оффга йўл олади. Акс ҳолда, биз тўп тепаётган жамоа учун мавсум якунланади. Қозоғистонда регламент шундай, дастлабки тўрт ўринни банд этган жамоалар плей-офф босқичида ўзаро иккитадан ўйин ўтказиб чемпионликни ҳал қилсалар, тўртталикка кира олмаган жамоалар учун эса мавсум ниҳоясига етади. Кубок баҳсларида эса “Қайрат” ғолиб бўлди, “Тулпар” иккинчи, биз (“ОзенМунайГаз”) эса учинчи бўлдик.

-   “Тулпар” ва “Қайрат” жамоаларининг футзал мактаблари ҳақида нима дея оласиз?
-   “Қайрат”нинг мактаби эндигина ривожланиб бораётган бўлса, “Тулпар” жамоасининг футзал мактаби узоқ йиллардан буён фаолият олиб боради. У ердан жуда кўплаб кучли футзалчилар етишиб чиқади. “Тулпар” мактаби жуда ҳам кучли ҳисобланади, асосий жамоанинг ўзагини ўзларининг ўйинчилари ташкил этади. Тўғри, легионерлари ҳам бор, лекин жамоа хориждан келган ўйинчиларга таяниб ўйнамайди, урғу ўзларининг тарбияланувчиларига қаратилади. Ҳаттоки, “Қайрат” таркибида ҳам “Тулпар”ни мактабидан чиққан йигитлар бор. Қозоғистондаги бошқа жамоаларда эса футзал мактаблари йўқ.
“ОзенМунайГаз” эндигина иккинчи йил профессионал жамоа сифатида чемпионатда қатнашиб келмоқда.
Қозоғистонда “Қайрат” ва “Тулпар” бошқалардан кучлироқ. Шунинг учун ҳам чемпионлик учун асосий рақобат шу икки жамоа ўртасида кечади.

-   Қозоғистонда бразилиялик легионерлар билан ўйнаяпсизлар. Улардан қайсидир жиҳатларни ўзлаштириб, кейинчалик ўзимизда қўллаш мумкин деб ўйлайсизми?
-   Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларининг орасида катта фарқ йўқ, лекин улар легионерлар ҳисобига савия жиҳатдан кучайиб бормоқда. Потенциали юқори бўлган хорижлик футзалчиларни жалб қилишмоқда. “Қайрат”га қараб, қолган жамоалар ҳам ҳаракат қилишмоқда. Бизни жамоада ҳам иккита бразилиялик бор, “СКА-Юг”да мураббийи билан бешта бразилиялик бор. Лекин, бизни йигитлар уларни орасида йўқ бўлиб қолмаяпти, аксинча, улардан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилишмоқда.
Бундан ташқари, у ерда жамоада нечта легионер бўлишидан қатъий назар битта ўйинда фақат тўртта хорижлик ўйинчи иштирок этиши мумкин холос. Қолганлари, шунчаки томошабин бўлишади.

Балки, бизда ҳам кейинчалик легионерларни олиб келиш йўлга қўйилар, уларда эса бу нарса анча яхши ривожланган.

-   Бразилиялик легионерни олиб келиш учун анчагина маблағ сарфлашга тўғри келади. Футзал жамоаларимиз легионерлар учун катта маблағдан воз кечишмаса керак.
-   Тўғри, футзалда катта футболдагичалик суммалар айланмайди. Бу йил балки футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган “Локомотив” легионер олиб келар. Ҳеч бўлмаганда осиёлик бўлса ҳам, Эрон ёки Япониядан.

Бошқа томондан қараганда, бизда асосан маҳаллий ўйинчиларга эътибор қаратилади. У ерда эса иккита бразилиялик Қозоғистон фуқаролигини олди ва улар ҳозир легионер ҳисобланмайди, чемпионатда маҳаллий ўйинчи мақомида иштирок этади. Ўз-ўзидан терма жамоада ҳам асли бразилиялик бўлган ўйинчилар ўйнашади. Озарбойжон, Россия каби терма жамоаларда ҳам фуқаролик олган хорижлик футболчилар ўйнашмоқда.

-   Биздаги ва Қозоғистондаги футзалнинг фарқли жиҳатлари нимада?
-   Бизнинг футболда асосий эътибор техникага қаратилади, шунинг учун ҳам ақл билан ўйнайдиган футзалчилар кўп бизда. Кучли терма жамоалар билан ўйнаганимизда кўрамизки бизнинг ўйинчилар нисбатан жуссаси кичик ва ихчам, лекин техникаси юқори. Қозоғистонда эса кўпроқ жисмоний ҳолат муҳим рол ўйнайди.



-   Терма жамоага илк бор қачон чақиришган?
-   2005 йилда россиялик Иванов мураббий бўлган пайтда илк бор терма жамоага чақиришган. Лекин, термадан доимий равишда чақирув олмасдим, фақатгина 2009 йилдан бошлаб доимий тарзда терма жамоада ўйнаб келаяпман.

Сержио Сапо терма жамоага бош мураббий бўлиб келгач, таркибни тубдан ўзгартириб юборди. Терманинг асоси тубдан янгиланди. Бир қатор ёш ўйинчиларни жалб қилди. Саподан сўнг Марио Мендез мураббий бўлди, унга Баҳодир ака Аҳмедов ёрдамчи бўлдилар. Ҳозир эса бизга Баҳодир Аҳмедов ўзлари мураббийлик қилмоқдалар.

Умуман олганда, Сапо ва Мендез футзалимизга жуда кўп янги жиҳатларни олиб кирди. Ҳатто, ҳозиргача ҳам уларнинг услубини мукаммал ўрганиб олганимизча йўқ.

Осиёда ҳозир ҳамма жамоалар ўсиб бормоқда. Ҳатто, авваллари аутсайдер бўлиб юрадиган Вьетнам ҳам ҳозир яхши даражага чиқиб олган.

-   Қозоғистонга қачон кетишни мўлжаллагансиз?
-   Соғлиғим билан боғлиқ муаммолар сабаб ҳозир машғулотларда ҳам қатнаша олмайман. Шунинг учун Тошкентда қолиб даволаняпман. Шифокорлар камида 2 ҳафта кераклигини айтишди, унгача эса у ерда чемпионат тугаб қолиши ҳам мумкин. Агар жамоа тўртталикка кира олмаса. “ОзенМунайГаз” билан шартномам апрель ойигача тузилган, агар шартномани узайтирмасак, унда Ўзбекистон клубларида фаолиятимни давом эттираман.

-   Сўнгги савол, Қозоғистондаги футзалчиларнинг ойлик маоши қанча?
-   У ерда ҳам, худди биздагидек ўзини кўрсата олган, терма жамоага номзод ўйинчилар яхши пул топишади. Лекин, асосий урғу легионерларга қаратилганлиги туфайли маҳаллий ва хорижлик футзалчиларнинг маошларини солиштириб бўлмайди.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика