Футзал. МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон Молдовани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Aslanov Jasurbek
10 сен 2021, 00:09
Россия Федерациясининг Қозон шаҳри биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлик ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда. Ҳамюртларимиз иккинчи ўйинда Молдова термасини 10:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олишди. Ярим финалдаги рақибимиз Беларусь термаси бўлади. Ушбу ўйин 10 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади. Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Россия ва Қирғизистон термалари ўзаро куч синашишади.

МДҲ ўйинлари. Футзал.

Молдова - Ўзбекистон 2:10

Гол: Эшонқулов 02.57, Плешка 07.49 Автогол, Кубани 09.18, Фаҳриддинов 16.15, 2° - 09.50, 2° - 12.33, Сафаров 19.13, 2° - 11.59, Муродқулов 2° -14.00, Красилов 2° - 17.50, 2° - 18.54, Умаров 2° - 19.34.

Ўзбекистон: Қосимжон Сафаров, Далер Эшонқулов, Шаҳрам Фаҳриддинов, Тоштемиров Нурилло, Маҳрамов Умиджон

Захира: Камол Назаров, Артур Умуров, Муҳаммаджонов Муҳаммадюсуф, Мамадолиев Дамир, Абдураҳмонов Абдусаттор, Муродқулов Самандар.

Ярим финал: Ўзбекистон - Беларусь. 10.09.2021

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia