Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади

Aslanov Jasurbek
4 июл 2024, 20:02
Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўтказиладиган футзал бўйича ЖЧга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ЎФА Мираброр Зуфарович Усмонов хотирасига бағишлаб, футзал бўйича халқаро турнир ташкил этади. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Гватемала футзал терма жамоалари иштирок этади.

Мусобақа 19-24 июль кунлари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ўйинлари:

19 июль

Ўзбекистон - Тожикистон

20 июль

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси


22 июль

Ўзбекистон - Гватемала


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›