UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  0 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди Янгиликлар

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир оз олдин якунига етган нимчорак финал ўйинида Эрон терма жамоаси дарвозасига 8 та тўп киритди.

Вакилларимиз дунё рейтингида 5-ўринда бораётган ва ўтган жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритган Эронга қарши мардонавор кураш олиб боришди.

Форслар бир ўйинда саккизта ва ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолатлар жуда камёб ҳисобланади. Расмий мусобақаларда фақатгина Испания ва Бразилия бунга эриша олган. 

Энди эса уларнинг сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Албатта, бу натижа ғалаба орқали қўлга киритилишини кўпчилик мухлисларимиз жуда исташганди.

Расмий мусобақалар:

ЖЧ-1992

Испания – Эрон 9:6

ЖЧ-1996

Бразилия – Эрон 8:3

ЖЧ-2021

Ўзбекистон – Эрон 8:9

Шундай қилиб, вакилларимиз нимчорак финалда "Осиё Бразилияси"га 8+ гол уришнинг уддасидан чиқиб, бу борада 5 карра жаҳон чемпиони Бразилия ҳамда 2 марта дунёда тенгсиз деб топилган Испания билан бир қаторга жойлашди.

Бошқа турнирлар ва ўртоқлик учрашувлари:

Рио-де-Жанейро-2000. Бразилия – Эрон 8:1

2004 йилги ўртоқлик ўйинлари

Эрон – Россия 3:8

Бразилия – Эрон 8:2

Бразилия – Эрон 10:4

Каспий кубоги-2019

Россия – Эрон 9:3

Шу тариқа, эронлик футзалчилар ўз тарихида илк бор 8+ гол ўтказган ҳолда ғалабага эришишди. Муҳаммад Нозимашарий шогирдларига ЖЧ-2021 чорак финалида Қозоғистон рақиблик қилади. Мазкур баҳс 27 сентябрга белгиланган.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика