

Эртага учинчи тур беллашувларига старт берилади. Ўзбекистон терма жамоаси эртага 06:00да Португалия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Эътиборли томони, бугун Португалия терма жамоаси ўйин бўлиб ўтадиган Медельин шаҳри бўйлаб кичик саёҳат уюштиришди ва маданий ҳордиқ чиқаришди. Суратларга назар ташлар эканмиз, португалларнинг кайфиятлари жуда ҳам аъло эканлигига гувоҳ бўламиз.









