UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  1 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9

Футзал. Иккинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси Янгиликлар

Футзал. Иккинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур, иккинчи кунги беллашувлари ўтказилди.
Биз эса одатга кўра, кечаги куннинг энг, энг, энгларини танлаб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Когон” – “Бунёдкор” 2:1

Кетма-кет иккинчи кундирки “Бунёдкор” иштирокидаги баҳс энг кескин ўйин бўлмоқда. Гарчи, дарвозаларга учтагина тўп киритилган бўлсада, ўйин жиҳатидан жуда ҳам кескин беллашувга гувоҳ бўлдик.



Энг қизиққон мураббий: Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”)

Жуда ҳам қийин ўтган ўйинда ўз шогирдларининг бир лаҳза ҳам хушёрликни йўқотмасликлари учун тинимсиз тарзда кўрсатмалар бериб турган Абдулла Бўриев футзалимиздаги энг қизиққон мураббийлардан бири. Мураббийларнинг эмоционал ҳаракатларини “илиб” олиш учун кўпинча вазиятини пойлайсиз, Абдулла Бўриевда эса ортиқча кутиб туришингиз шарт эмас, доимо қизиққонликни намойиш этиб турадилар.



Энг яхши ўйинчи: Жавлон Аноров (“Олмалиқ”)

Биринчи куни “Олмалиқ”нинг бошқа бир ўйинчиси Андрей Шлема энг яхши бўлган эди, бугун эса унинг жамоадоши Жавлон Аноровни куннинг энг яхши футзалчиси деб топдик. Жавлон рақиб дарвозасига учта тўп киритди ва ўйин давомида жуда ҳам фаол бўлди.



Энг чиройли гол: Даврон Абдурахмонов (“Ардус”)

Бугунги ўйинда Даврон Абдурахмонов чирчиқликлар дарвозасига иккита тўп киритди, биз унинг биринчи голини кун голи деб топдик. Ўткир бурчакдан берилган зарба чиройли голга айланди.



Энг яхши дарвозабон: Олег Тукмаков (“Локомотив”)

Тошкент дербисида “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабада дарвозабоннинг улуши катта бўлди. У ўйин давомида рақибнинг кўплаб голли вазиятларини йўққа чиқара олди. Учрашув охирларида ўзи ҳам гол уришга уриниб кўрди, лекин аниқлик етишмади.



Энг яхши жамоа: “Локомотив”

Ўтган мавсумдаги чемпион бўлган таркибнинг жуда катта қисми ўзгариб кетганига қарамай “темирйўлчилар” аутсайдерга айланиб қолишмади. Кўплаб янги ўйинчилар ҳаракат қилганига қарамай, рақибга ҳеч қандай имкон қолдирилмади.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Кечаги куннинг энг омадсиз жамоаси – “Бунёдкор”. Учрашув давомида 1:1 ҳисоби ушланиб турди, бунинг устига рақибдан кўра кўпроқ ҳужумлар уюштирилаётган эди. Аммо, 39 дақиқада тўп ўтказиб юборилди ва клуб очкосиз қолиб кетди.



Энди эса иккинчи куннинг рамзий терма жамоасини кўриб чиқишингиз мумкин.

Дарвозабон: Олег Тукмаков (“Локомотив”)
Ўйинчилар: Артур Юнусов (“Ардус”), Ғулом Мамажонов (“Насаф”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Санжар Зияханов (“Локомотив”)
Заҳирадаги ўйинчилар: Даврон Абдурахмонов (“Ардус”), Андрей Шлема (“Олмалиқ”), Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”), Рашид Жабборов (“Когон”)


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика