

Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" "Five Star"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Five Star" аъзоси Фурқат Азизов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Жуда ҳам кучли таркибга эга бўлган "Олмалиқ"қа қарши ўйин жуда ҳам қийин ўтди. Тажриба ўз сўзини айтди. Бир кун олдин ярим финалда "Дўстлик-AIN" билан ўйинда кўп куч йўқотганимиз учун ҳисоб йирик кўриниш олди деб ўйлайман. Шундай бўлса ҳам, йигитларга мусобақадаги ва финалдаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман.
Жамоамиз бош мураббийи Жавлон Аноров "Олмалиқ" аъзоси ҳисобланади ва финалда мураббийсиз бироз қийинчиликка дуч келдик".



