Футзал. Эрон 12-марта Осиёда тенгсиз!

Narzulla Saydullayev
11 фев 2018, 17:43
Хитой Тайпеида футзал бўйича 15-Осиё чемпионати якунига етди.

Финал учрашувида Япония ва Эрон терма жамоалари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса форслар рақиб дарвозасига жавобсиз 4та гол урибнабатдаги бор қитъада тенгсиз бўлишди. Эрон 15-марта ўтказилган Осиё чемпионатида 12-бор чемпион бўлди.

Осиё чемпионати-2018
Финал
Япония - Эрон 0:4
Голлар: 
Ҳассанзода 19, 28, Таваколи 21, Тойиби 39

Эслатиб ўтамиз, ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқни мағлуб этиб бронза медалларига эга чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia