

Иккинчи ўртоқлик ўйини ҳам Жиззахдаги "Сўғдиёна" спорт мажмуасида ўтказилади. Учрашув соат 19:00да бошланади.
Кеча терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин ўтказилган ва унда 4:4 ҳисобида дуранг қайд этилганди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсдан ташқари Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари 17 июль куни ҳам Жиззахда ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.



