Футзал. Бугун Ўзбекистон ТЖ Қозоғистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади

Eldor Akmurzayev
15 дек 2021, 07:45
Кеча, 14 декабрь куни ўтган дастлабки учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 1:3 ҳисобида рақибларига имкониятни бой беришди.

Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги бугунги ўртоқлик учрашуви ҳам 18:00 да старт олади ва "Жаксилик Ушкемпиров” номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда мезбонлар сафида голларни Арнольд Кнауб, Дуглас ҳамда Игита урганди, вакилларимиздан эса Илҳом Ҳамроев жавоб тўпи муаллифига айланди.

“Спорт” телеканали бўлажак учрашувни ҳам тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилишни режалаштирган.

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›