

Одатга кўра, ўйиндан аввал ПФЛ вакили ва хар икки клуб ходимлари ўртасида баҳс олди учрашув ўтказилди. Унда беллашувнинг ташкилий масалалари борасида сўз борди.
Демак бугун бўлиб ўтадиган ўйинда “Нефтчи” қизил-кўк, “Локомотив” эса оқ рангда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, баҳс “Нефтчи” футбол академиясининг ёпиқ мажмуасида ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган. Барча мухлисларни учрашувга таклиф қилиб қоламиз!



