Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасида иштирок этади

Narzulla Saydullayev
4 авг 2019, 17:25
Кузда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи сўнггида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи халқаро мусобақада иштирок этади.

29 август – 1 сентябрь кунлари Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақада бош соврин учун шунингдек, Россия U-19 терма жамоаси, “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.


“Чкалов Кубоги” мусобақаси
29 август – пайшанба
Россия U-19 – Спартак
Оргхим – Ўзбекистон м.т.ж

30 август – жума
Россия U-19 – Ўзбекистон м.т.ж
Оргхим – Спартак

1 сентябрь – якшанба
Спартак – Ўзбекистон м.т.ж
Россия U-19 – Оргхим

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz