Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Японияга ютқазди ва финалсиз қолди

Tolibjon Qosimov
6 окт 2022, 21:03
Қувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича XVI Осиё Кубоги баҳслари якуний палласига кириб бормоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Баҳодир Аҳмебов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 3 карра Осиё чемпиони Японияга қарши кураш олиб борди. Унда японлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022

Ярим финал

Ўзбекистон – Япония 1:2

Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 19:00

Ҳакамлар: Ҳусайн Али Албаҳҳар (Баҳрайн), Ҳелдай Иданг (Малайзия), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам)

Таймкипер: Зари Фатҳи (Эрон)

Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)

Голлар: И.Ҳамроев (Ҳ.Нишонов) 17 - А.Оливейра 23, Каназава 30

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Япония (биринчи бешлик): 1.Хигор Пирес, 3.Сома Мизутани, 5.Артур Оливейра (с), 6.Томоки Йошикава, 9.Нето Антонио Хирата.

Захира: 2.Гильерме Куромото, 4.Ишида Кентаро, 7.Сора Каназава, 8.Атсуя Уемура, 10.Крепалди Винисиус, 11.Казуя Шимицу, 12.Кокора Харада, 13.Такуми Нагасака, 14.Шунта Учимура.

Огоҳлантиришлар: И.Ҳамроев 5, Ҳ.Нишонов 20, Н.Элибоев 29 - А.Оливейра 35


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Баҳс якунланди. Японияга ютқазган вакилларимиз энди 3-ўрин учун курашишади. Афсуски шундай. Сўнгги 5 дақиқада японларни қамаган вакилларимиз гол ура олишмади, рақиб посбони Гильерме Куромото эса ўйин қаҳрамони бўлди.

Учрашув якунланишига 2 сония қолганда Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди.

Когуре тайм-аут олди.

40 - Зарбааааааа, нималар қилди япон дарвозабонииии. Мусобақанинг энг зўр сейвини ижро этди Ҳамроевнинг бош билан берган зарбасидан кейин.

39 - Зарбаааааа, Раҳматовнинг яна бир зарбасини кипер қайтаряпти.

38 - Зарбаааааа, эҳҳҳҳҳ Раҳматоввввв. Деярли бўш қолган дарвоза....

37 - Зарбаааааа, Ҳамровенинг зарбасииии......

35 - Зарбааа, Ропиевнинг зарбасини кипер қайтарди.

35 - Деярли бирга-бир қочаётган Нишоновни очиқчасига йиқитган Оливейрага сариқ.

35 - Ўйновчи дарвозабонни туширди Баҳодир Аҳмедов. И.Ҳамроев бешинчи ўйинчи бўлади.

33 - Рақибда дарвозабон алмашди. Гильерме Куромото Хигор Пирес ўрнига тушди. Японмас посбон ўрнига бошқа бир японмас дарвозабон.

30 - Гол, Каназава гол урди.

30 - Умароввв, яна бир хавфни бартараф этди.

29 - Ҳакамлар нималардир қилишяпти, йўқ жойдан ҳозир жарима зарбаси беришди дарвозамизга. Шу сабаб эътироз билдирган ёрдамчи мураббий Нодир Элибоев ҳамда таржимонимиз огоҳлантирилди.

28 - Уҳҳ, Умаров икки марта қутқарди бизни. Қойил!

27 - Артур Оливейранинг навбатдаги зарбасини Умаров ушлаб олди.

27 - Элбек бир рақибни алдади, кейин эса зарбасига блок қўйишди.

26 - Иккинчи тўртлигимиз тушди.

Бу ўйин ўзбек ва япон футзали афсоналари тўқнашуви ҳам бўляпти. Уларда Кенихиро Когуре, бизда эса Баҳодир Аҳмедов бош мураббий.

23 - Рақиб провакация қилди ва Раҳматов қизишиб кетиб сариқ карточка олди. Айёр рақибни провакацияларига учмаслик керак.

23 - Гол, рақиб сардори Артур Оливейра ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошланди.



Биринчи бўлим якунланди. Японларнинг катта устунлигида ўтган бўлимни ўз фойдамизга ҳал қила олдик. Баркалла, йигитлар!

20 - Ҳ.Нишонов рақибга керак эмас жойда қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

20 - Уҳҳҳ, Атсуянинг кучли ва аниқ зарбасини Умаров қайтарди. Баракалла.

Трансляцияда муаммолар юзага келмоқда.

Баҳодир Аҳмедов 1 дақиқалик тайм-аут олди.



18 - Ҳаҳаҳаҳаҳа, омад дегани шу бўлса керак) Бўш дарвозага ярим метрдан гол уролмади япон футзалчиси.

17 - Гоооооолллллллл, ажойиб гол!!!! Нишонов рақибни алдаб пас берди, И.Ҳамроев гол урди. Асал гол, асал.

17 - Зарбаааа, Ропиевнинг зарбасини посбон боши билан қайтарди. Эҳҳҳҳ

16 - Уҳҳҳ, энди Винисиуснинг зарбаси Умаров қўриқлаётган дарвоза тўсини тегди.

16 - Зарбааааа, Анасхоннинг кучли зарбасини тўсин қайтарди.

15 - Япония устози тайм-аут олди.

14 - Зарба, кучли зарбага Д.Раҳматов блок қўйди.

13 - Хирата яна паркетга қайтди.

13 - Зарбааа, эҳҳҳ Илҳоммм. Чориев тўпни рақибдан олиб қўйди ва лҳомга оширди. Ҳамроев эса энг хавфли имкониятимизни кўкка совурди.

11- Энди рақиб ҳужумчиси Хирата чап оёғини ушлаб паркетни тарк этди.

10 - Эҳҳҳ, таркибимизда кўнгилсизлик. Равшан Элибоев ўнг оёғидан жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Рустам Умаров тушди.

8 - Крепалди Винисиуснинг зарбасини Р.Элибоев қайтарди.

8 - Д.Раҳматовнинг кучсиз зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.

7 - Тезроқ ўзимизга келиб олишимиз керак, устунликни тўлалигича японларга бериб қўйдик.

6 - Равшаннинг зарбасини ноаниқ кетди.

6 - Уҳҳҳ, Элибоев рақибни кутиб олди, Мизутани эса тўпни унинг устидан ошириб қўйди. Дарвозамизга кетаётган тўпни Ропиев майдон ташқарисига чиқариб юборди. Катта устунлик рақибларимизда.

5 - Японларнинг яна бюир зарбаси дарвозамиз устунига тегди.

5 - Уҳҳҳ, Оливейранинг зарбасидан кейин тўп Элибоевнинг оёқларига тегиб кириб кетай деди, яхши ҳам Равшанни ўзи кириб кетаётган тўпни чизиқ устида ушлаб олди.

5 - Сариқ. Илҳом Ҳамроев Оливейрага ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

4 - Дарвозабонимиз Равшаннинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

3 - Баҳодир Аҳмедов иккинчи тўртликда Акбар Усмоновни эмас, ёш ҳужумчи Элбек Тўлқиновни туширди.

- Японлар беллашувни катта кучни олдинга ташлаган ҳолда бошлади. Кетма-кет зарбалардан ҳозирча омон қоляпмиз, Р.Элибоевга ҳам раҳмат шу жойида.

1 - Уҳҳҳ, Мизутани ҳамда Оливейранинг зарбаларини Элибоев қайтарди.

1 - Ўйиндаги биринчи зарбани японлар беришди. Хиратанинг зарбаси устунга тегиб чиқиб кетди.

Учрашувни биз бошлаб бердик. Олға!

- Ўйинолди расмий жараёнлар якунланди, ҳамма нарса ўйинни бошлашга тайёр.

- Терма жамоалар аренага чиқиб келишди. Ватанимиз мадҳияси янграмоқда...

- Мухлисларимиз аллақачон аренада ва йигитларни қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишган.



Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. Ўртага финал йўлланмаси қўйилган учрашувда футзалчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia