UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  0 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш. АСЕАН чемпионатида ярим финалчилар маълум Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш. АСЕАН чемпионатида ярим финалчилар маълум

Теглар :  футзалАСЕАН
2020 йилнинг 24 февраль - 10 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

ОФК саралаш босқчини тўрт минтақага бўлган ўтказишни маъқул кўрган: АСЕАН минтақаси, Марказий ва Жанубий минтақа, Шарқий минтақа ҳамда Ғарбий минтақа. АСЕАН минтақаси жамоалари 21-27 октябрь кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган АСЕАН футзал чемпионатида иштирок этмоқда. 

Бунда 8та жамоа тўрттадан икки гуруҳга бўлинган. Ушбу мусобақа тўғридан-тўғри Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради ва якунда кучли 3 жамоа футзал бўйича Осиё чемпионатига йўл олади. 


"A" гуруҳи - Таиланд, Мьянма, Шарқий Тимор, Камбоджа.


1-тур. 21 октябрь

Таиланд - Камбоджа 12:0; Мьянма - Шарқий Тимор 6:1


2-тур. 22 октябрь

Камбоджа - Мьянма 3:13; Шарқий Тимор - Таиланд 1:12


3-тур. 23 октябрь

Таиланд - Мьянма 9:0; Шарқий Тимор - Камбоджа 4:4



 "B" гуруҳи - Вьетнам, Малайзия, Индонезия, Австралия.


1-тур. 21 октябрь 

Малайзия - Индонезия 2:3; Вьетнам - Австралия 2:0 


2-тур. 22 октябрь

Индонезия - Вьетнам 0:0; Австралия - Малайзия 6:4


3-тур. 23 октябрь

Индонезия - Австралия 8:3; Вьетнам - Малайзия 4:2


Шундай қилиб гуруҳ ўйинлари ўз якунига етди ва ярим финалчилар маълум бўлди. 1/2 финал учрашувлари эртага, 25 октябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал ҳамда 3-ўрин учун кечадиган баҳси 27 октябрга белгиланган. 

1/2 финал жуфтликлари: 

Таиланд - Вьетнам; Индонезия - Мьянма

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика