UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  1 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  0 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  10 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  19 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  11 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  8 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  7

Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди! Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди!

Мундиаль нимчорак финали доирасидаги Португалия – Қозоғистон баҳси якунланди.

Жаҳон чемпионати

1/8 финал

Португалия – Қозоғистон 1:2 

Андижон. "Универсал" спорт мажмуаси. 20:00

Голлар: Зики 21' – Чингиз Ессенаманов 11', Даурен Турсагулов 40'

Португалия (дастлабки бешлик): 1.Эду Соуза, 8.Эрик, 9.Жоао Матос, 10.Бруно Коэльо, 11.Пани.

Захира: 12.Андре Корреиа, 2.Андре Коеэльо, 3.Томас Пако, 4.Афонсо Жезус, 5.Фабио Сесилио, 6.Зики, 7.Лусио Роша, 13.Тиаго Брито, 14.Кутчи.

Қозоғистон (дастлабки бешлик): 2.Игита, 5.Акжол Дарибай, 10.Чингиз Ессенаманов, 12.Даурен Турсагулов, 14.Дуглас Жуниор.

Захира: 1.Нарун Сериков, 3.Арнольд Кнауб, 4.Ринат Турегазин, 6.Абрирассил Абдуманапули, 7.Азат Валиулин, 9.Альберт Акбаликов, 11.Биржан Оразов, 13.Жаҳангир Рашит, 8.Лео.

Огоҳлантиришлар: Даурен Турсагулов (14), Андре Коеэльо (19).


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ





БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ҚОЗОҒИСТОН ЧОРАК ФИНАЛДА! ПОРТУГАЛИЯ УЙИГА ҚАЙТАДИ!

40. ГОООООООЛ! Даурен Турсагулов ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди! Даҳшааат! 

39. Бугунги баҳсни томоша қилиш учун "Универсал" спорт мажмуасига 2825 томошабин келгани эълон қилинди. 

38. Қозоғистон тайм-аут олди. Жамоа футзалчилари анча чарчаб қолишди, мураббийлар шогирдларини дадилроқ бўлишга ундамоқда. 

35. Ууух! Дааааҳшааат! Фабио Сесилио олисдан зарба берди, Игита зарбани қайтаришга эришди. 

34. Тиаго Брито дарвозани тўғридан тўғри бурчак зарбаси орқали пойлашга ҳаракат қилди ва чучварани хом санагани маълум бўлди. 

32. Зарбааа! Лео Игитанинг кучли зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпга ташланиб, йўналишини ўзгартириб юборишди.

31. Қозоғистон қарши ҳужумга ўтиб кетаётган пайтда Чингиз Ессенамановга нисбатан қоида бузилди. 

29. Уууух! Биржан Оразовнинг хавфли зарбасидан сўнг тўп рақиб вакилига тегиб, йўналишини бироз ўзгартирди, сал қолса қозоғистонликлар иккинчи тўпни киритишарди.

28. Игитага нисбатан қўполлик ишлатилди, Қозоғистон томони вазиятни текширишни сўради. Сал туриб ҳакам вазият қизил карточкага тортмаслигини эълон қилди.  

27. Томас Пако стандартдан кейинги ҳолатда дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо унинг зарбаси аниқ чиқмади. Томас тинимсиз зарба йўллайди, эҳтимол, у турнирда энг кўп зарба бераётган футзалчи. 

26. Зарбаа! Дуглас Жуниорнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

 


25. Зарбааа! Даурен Турсагулов дарвозани аниқ пойлашига бир бахя қолди.

22. Зарбаа! Панининг кучли зарбасидан кейин Игита тўпни қайтарди! 

21. ГОЛ! Брунонинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг Зики финт билан гол урди – 1:1!

21. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга йўл оламиз



20. Ууух! Афонсо Жезуснинг зарбасидан кейин Игита ўзини кўрсатди. 

19. Зарба! Лео Игита мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиб, зарба берди, бироқ ноаниқ.

19. Андре Коеэльо Дуглас Жуниорни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 

17. Португалия жарима зарбасига эга бўлди. Биржан Оразов қоидани бузди ва фоллар сони 4 тага етди.

16. Португалия кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. Ҳужумларнинг бирида Лусио Роша ноаниқ зарба йўллади. 

15. Мухлислар арена бўйлаб жонли тўлқин ҳосил қилишмоқда — атмосфера шунчаки супер! Бу орада қозоғистонликлар тайм-аут ҳам олишди.

14. Даурен Турсагулов Панини туртиб юборгани учун жарима белгиланди ва Қозоғистон вакилига сариқ карточка кўрсатилди. 

11. ГОООООЛ! Чингиз Ессенаманов Дугласнинг пасидан кейин дарвозани пойлаб, Соузани ожиз қолдирди – 0:1! Браво, бауирлар!

 


9. Зарбааа! Лео Игитанинг зарбаси ҳамкасби Эду Соузани қийнаб қўйди! 

8. Зарбаа! Дуглас Жуниор бир футзалчини алдаб, дарвозани нишонга олди, ноаниқ.

7. Игита катта саҳнада! У Томас Паконинг ерлатиб йўллаган зарбасини бартараф қилди. 

5. Томас Паконинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қолди ва Португалия бурчак зарбаси ишлади. Ҳозирча стандартдан самара чиқмади.

4. Зарба! Панининг зарбасидан сўнг Дуглас Жуниор жамоаси жонига ора кирди ва жамоасини голдан қутқарди. 

3. Ууух! Эрикнинг кучла зарбасидан сўнг Игита сэйв намойиш қилди! У бошлади! 

3. Чингиз Ессенаманов қўполлик ишлатишга мажбур бўлди ва ўйиндаги илк фоль қайд этилди. 

1. Қозоғистонда илк хавфли вазият! Дуглас Жуниорнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футзалчилар паркетга чиқиб келишди. Икки давлат мадҳияси янгради. Қозоғистон мадҳиясини бутун арена жўр бўлиб куйлади. Бугун кўплаб қозоғистонликлар севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Андижонга етиб келишган. Улар қаторига ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар ҳам қўшилишди. 

- Бугун Championat.asia ижодий гуруҳи Андижондаги "Универсал" спорт мажмуасида фаолият олиб боради. Мухлислар билан тўлиб-тошган учрашув 20:00 да старт олади. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика