UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  0 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  4 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  11 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  6 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0

Футзал бўйича ЖЧ. Амалдаги ЖЧ ғолиби Африканинг 3 карра чемпионини мағлуб этиб, гуруҳ етакчилигини нақд қилди! Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ. Амалдаги ЖЧ ғолиби Африканинг 3 карра чемпионини мағлуб этиб, гуруҳ етакчилигини нақд қилди!

Мундиаль 3-туридан ўрин олган Марокаш – Португалия учрашуви якунига етди.

Жаҳон чемпионати

3-тур

"E" гуруҳи

Марокаш – Португалия 1:4 

Тошкент. "Ҳумо Арена". 17:30

Голлар: Софьян Эл Месрар (33) – Эрик (2), Бруно Коэльо (19), Бруно Коэльо (22), Зики (39)

Марокаш (дастлабки бешлик): 1.Абдулкарим Анбиа, 3.Анас Эл Аййане, 9.Отман Боумезоу, 10.Софьян Эл Месрар, 14.Идрис Раисс Эл Фенни

Захира: 12.Муҳаммад Черидоу, 13.Юссуф Бенселлам, 2.Анас Даҳани, 4.Муҳаммад Камол, 6.Софьян Борите, 7.Исмоил Амазал, 8.Софьян Чарраоуи, 11.Холид Боузид.

Португалия (дастлабки бешлик): 1.Эду Соуза, 8.Эрик, 9.Жоао Матос, 10.Бруно Коэльо, 11.Пани.

Захира: 12.Андре Корреиа, 2.Андре Коеэльо, 3.Томас Пако, 4.Афонсо Жезус, 5.Фабио Сесилио, 6.Зики, 7.Лусио Роша, 13.Тиаго Брито, 14.Кутчи.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



40. БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

39. ГОЛ! Зики яна катта саҳнада! Ҳисоб – 1:4!

35. Зарбааа! Холид Боузиднинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди, акс ҳолда ҳисоб яна қисқариши мумкин эди. 

33. Гол! Софьян Эл Месрар ҳисобни қисқартирди. Унинг дастлабки зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни эса бўш қолган дарвозага йўллади – 1:3.

31. Марокаш ўз омадини Португалия жарима майдони томонда синаб кўрмоқда, ҳозирча муваффақиятсиз. 

28. Марокаш дарвозабон ўрнига ўйновчи дарвозабон Отман Боумезоуни майдонга туширди, бироқ унинг шериги ноаниқ пас бергач, Юссуф Бенселлам яна дарвозасига қайтиб олди. 

26. Томас Пако дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, аммо уриниш самарасиз бўлди.

24. Бруно Коэльо хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди, аммо унинг бирга-бир ҳолатдаги зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

22. ГОЛ! Бруно Коэльо дарвоза бурчагини нишонга олиб, ҳисобни янада йириклаштириб қўйди – 0:3!

21. 2-тайм старт олди!

20. Тайм якунланди. 

19. ГОЛ!  Коэльо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди! 

18. Бурчак узатмасидан сўнг Идриснинг зарбасига аниқлик етишмади. 

16. Бритонинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб,  дарвозадан ўрин олишига бир бахя қолди. 

15. Матоснинг олисдан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди. 

12. Зики ажойиб ҳаракатлар билан бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказмоқчи бўлди, аммо бу уриниш унчалик ўхламади. 

11. Пако рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди. 

10. Бритонинг стандарт вазиятдан сўнг йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

9. Чарраоуи рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади,  бироқ португалиялик дарвозабон тўпни қайтарди. 

8. Чарраоуи икки рақибидан ўзиб кетиб,  чап оёқда ноаниқ зарба йўллади. 

7. Амазалнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Португалия дарвозабони қайтарди. 

4. Муҳаммад Камол рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди,  аммо у тўпни қабул қила олмади. 

2. ГОЛ! Португалияликларнинг илк хавфли ҳужуми Эрикнинг голи билан якунланди. 

1. Ўйинга старт берилди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика