UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  0 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  12 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  12 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  2

Футзал бўйича ЖЧ. Амалдаги ЖЧ ғолиби Африканинг 3 карра чемпионини мағлуб этиб, гуруҳ етакчилигини нақд қилди! Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ. Амалдаги ЖЧ ғолиби Африканинг 3 карра чемпионини мағлуб этиб, гуруҳ етакчилигини нақд қилди!

Мундиаль 3-туридан ўрин олган Марокаш – Португалия учрашуви якунига етди.

Жаҳон чемпионати

3-тур

"E" гуруҳи

Марокаш – Португалия 1:4 

Тошкент. "Ҳумо Арена". 17:30

Голлар: Софьян Эл Месрар (33) – Эрик (2), Бруно Коэльо (19), Бруно Коэльо (22), Зики (39)

Марокаш (дастлабки бешлик): 1.Абдулкарим Анбиа, 3.Анас Эл Аййане, 9.Отман Боумезоу, 10.Софьян Эл Месрар, 14.Идрис Раисс Эл Фенни

Захира: 12.Муҳаммад Черидоу, 13.Юссуф Бенселлам, 2.Анас Даҳани, 4.Муҳаммад Камол, 6.Софьян Борите, 7.Исмоил Амазал, 8.Софьян Чарраоуи, 11.Холид Боузид.

Португалия (дастлабки бешлик): 1.Эду Соуза, 8.Эрик, 9.Жоао Матос, 10.Бруно Коэльо, 11.Пани.

Захира: 12.Андре Корреиа, 2.Андре Коеэльо, 3.Томас Пако, 4.Афонсо Жезус, 5.Фабио Сесилио, 6.Зики, 7.Лусио Роша, 13.Тиаго Брито, 14.Кутчи.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



40. БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

39. ГОЛ! Зики яна катта саҳнада! Ҳисоб – 1:4!

35. Зарбааа! Холид Боузиднинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди, акс ҳолда ҳисоб яна қисқариши мумкин эди. 

33. Гол! Софьян Эл Месрар ҳисобни қисқартирди. Унинг дастлабки зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни эса бўш қолган дарвозага йўллади – 1:3.

31. Марокаш ўз омадини Португалия жарима майдони томонда синаб кўрмоқда, ҳозирча муваффақиятсиз. 

28. Марокаш дарвозабон ўрнига ўйновчи дарвозабон Отман Боумезоуни майдонга туширди, бироқ унинг шериги ноаниқ пас бергач, Юссуф Бенселлам яна дарвозасига қайтиб олди. 

26. Томас Пако дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, аммо уриниш самарасиз бўлди.

24. Бруно Коэльо хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди, аммо унинг бирга-бир ҳолатдаги зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

22. ГОЛ! Бруно Коэльо дарвоза бурчагини нишонга олиб, ҳисобни янада йириклаштириб қўйди – 0:3!

21. 2-тайм старт олди!

20. Тайм якунланди. 

19. ГОЛ!  Коэльо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди! 

18. Бурчак узатмасидан сўнг Идриснинг зарбасига аниқлик етишмади. 

16. Бритонинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб,  дарвозадан ўрин олишига бир бахя қолди. 

15. Матоснинг олисдан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди. 

12. Зики ажойиб ҳаракатлар билан бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказмоқчи бўлди, аммо бу уриниш унчалик ўхламади. 

11. Пако рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди. 

10. Бритонинг стандарт вазиятдан сўнг йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

9. Чарраоуи рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади,  бироқ португалиялик дарвозабон тўпни қайтарди. 

8. Чарраоуи икки рақибидан ўзиб кетиб,  чап оёқда ноаниқ зарба йўллади. 

7. Амазалнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Португалия дарвозабони қайтарди. 

4. Муҳаммад Камол рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди,  аммо у тўпни қабул қила олмади. 

2. ГОЛ! Португалияликларнинг илк хавфли ҳужуми Эрикнинг голи билан якунланди. 

1. Ўйинга старт берилди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика