UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  19 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Янгиликлар

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теглар :  BMB CUPФутзал
Бугун BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси тўртинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш  мақсадида ташкил этилди. 


Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2024 йилнинг ноябрь ойидан 2025 йилнинг февралига қадар, қариийб 4 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 30 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 10 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 18 турда 90 та учрашув ўтказди. 


Аҳамиятли томони шундаки, ушбу мавсумдаги мусобақада белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 2 нафар профессионал ва 5 нафар 
2007-2009 йилларда туғилган ёш футзалчиларнинг бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири  жамоа таркибида майдонда ҳаракат қилиши  лозим. Бу ўз навбатида мусобақанинг янада шиддатли ўтиши, ёшларнинг мусобақаларда иштирок этишга қизиқишини ортишига ҳамда футзални ёшлар орасида оммалашишига ва улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш имконини яратди. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. 
Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.


Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар ва 100 млн сўм пул мукофоти билан "Hayot Bank" жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар ҳамда 75 млн сўм пул мукофоти  UzSQB жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари ҳамда 50 млн сўм пул мукофоти эса "DHL" жамоасига насиб этди. 

 
Шунингдек қуйидаги йўналишларда ҳам энг яхшилар тақдирланишди: 
“Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси - "BMB", 
“Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” - Лазизхўжа Хўжаматов ("UzSQB"), 
“Энг яхши ёш ўйинчи” - Азизбек Жалолиддинов ("Ёш гвардиячи БЎСМ"), 
“Мусобақа тўпурари” - Азамат Байматов 37 та гол ("Яшнобод"), 
 “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” - Бекзод Амануллаев ("Hayot Bank").


Тақдирлаш маросимидан тўлиқ ФОТОГАЛЕРЕЯ



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика