UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  62 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  90 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Футзал, аёллар ва U18 жамоаларига беэътибор Суперлига клублари жазоланади Янгиликлар

Футзал, аёллар ва U18 жамоаларига беэътибор Суперлига клублари жазоланади

Суперлигаси клубларига қўйилган талаблар юқори. 12 та клубнинг ҳар бирида алоҳида аёллар жамоаси, футзал жамоаси, ёшлар жамоаси ва U18 жамоаси бўлиши шарт.

Бу талабларни бажариш, албатта, осон эмас. Аммо Pepsi Суперлига клублари мавсум аввалидаёқ буни билган ва шу ишларни бажариш кафолатини берган. Шунга қарамай, айрим жамоалар футзалчиларга ёки энг кичик ёш жамоаларга эътиборни сусайтириб юборган. Бу борада ПФЛ шикоятлар қабул қилиб турибди.

Шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларини расман огоҳлантиради. Шакли жиҳатидан бошқа-бошқа бўлишига қарамай, аёллар футболи ва футзал жамоалари ҳам клубнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Шу қоида кимнингдир ёдидан кўтарилган бўлса, ўша жамоа жазога тортилади.

Айни вақтда бир қатор клубларда молиявий муаммолар борлигидан ПФЛ хабардор. Молиявий масалалар гирдобида қолган жамоалар муаммосига ечим топиш учун ЎФА раҳбарияти ҳам жиддий ҳаракат қилмоқда. Футбол клубларининг ривожланиши ва шу йўл орқали мамлакат футболида ўсиш бўлишидан барчамиз манфаатдормиз.

Ўз навбатида клублар раҳбарияти ҳам қўл қовуштириб ўтириши керак эмас. Футболдаги ислоҳотлар даврида ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Шундай экан, жангсиз таслим бўлиш ярашмайди. Клублар ўзида бор муаммолар, ечим топмаётган масалалар юзасидан жиддий иш олиб борсин, ОАВ билан ишласин ва ҳоказо. Бизнинг муаммоларимизни ташқаридан кимдир келиб ҳал қилиб бермайди.

ПФЛ талаби эса ўзгармайди. Pepsi Суперлигаси клублари асосий таркиб футболчиларига қандай эътибор қаратса, қолганлар ҳам шундай эътиборда бўлиши лозим. Ўз навбатида Про-Лига клублари ҳам ҳозирданоқ бу каби талаблар ҳақида бош қотириши шарт. Зеро бу талабларга жавоб бера олмайдиган клублар барибир Суперлигага қўйилмайди.

P.S. Хабар матни клубларга алоҳида-алоҳида жўнатилди. Бундан буён клубдаги қолган жамоалар ҳам назорат қилинади. Улардаги муаммолар учун клуб раҳбарияти жавоб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика