Бизга берган интервьюсида Юнусов дебют ўйини ҳақида шундай деди.
— Амалдаги чемпионни мағлубиятга учратганимиздан хурсандман. Боз устига йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Голларни Сербия ва украиналик легионерлар киритишди. Таассуротларим ижобий. Рақибимиз амалдаги чемпион сифатида бу йил Европа Чемпионлар лигасида Озарбайжон шарафини ҳимоя қилди.
Кучли рақиб устидан қозонилган ғалабага хисса қўшганимдан мамнунман. Йирик ҳисобга қарамай, ўйин қийин кечди. Бизда иккита четлатиш бўлди. Кейинги ўйинимиз душанба куни Бокунинг “Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бўлажак учрашувда асосий таркибда муқим жой олишга ҳаракат қиламан.
Эслатиб ўтамиз, Юнусов тўп тепаётган "Фенер" бу турда “Азар”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.