

"D" гуруҳидан жой олган мамлакатимиз чемпиони АГМК мусобақани йирик мағлубият билан бошлади. Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар дастлабки турни Ливан чемпиони "Банк Бейрут"га қарши ўтказишди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.



Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Эроннинг "Мес Сунгун" клуби Тожикистоннинг "Сипар" жамоасини 9:2 ҳисобида таслим этган эди.
Эслатиб ўтамиз, АГМК мусобақанинг ўтган йилги беллашувларида ҳам айнан "Банк Бейрут" билан бирга баҳслашишган ва ўшанда 3:8 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.



