UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  5 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ардус" эмас "Насаф" билан ўйнашимиз яхши" Янгиликлар

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ардус" эмас "Насаф" билан ўйнашимиз яхши"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:5) учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Абдулла Бўриев ўз фикрларини билдирди.
"Йигитларнинг ҳаракатидан қониқмадим. Сабаби биз деярли плей-оффга чиқиб бўлгандик. Шу боис ҳам шогирдларим у қадар яхши ўйнай олишмади. "Пахтакор"да ҳам йўқотадиган нарсаси йўқ эди, рақиб ҳам ёшларни майдонга туширди. Бир сўз билан айтганда ғалаба қозонсак ҳам бугунги ўйиндан қониқмадим", - деб гап бошлади Абдулла Бўриев.

- Плей-оффда катта эҳтимол билан "Насаф"га қарши ўйнайсизлар...
- Тўғри айтдингиз. "Насаф"га қарши ўйнашимиз деярли аниқ. Бизда ярим финалга чиқиш имконияти ошди. Билсангиз керак, айнан шу жамоа бизни икки марта хафа қилганди. Сўнгги сонияларда гол уриб ғалаба қозониб кетганди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубогида ҳам айнан "Насаф"га қарши ўйнаймиз.

- Бу босқичда "Ардус" эмас "Насаф" билан ўйнашинглар яхшими ёки ёмон?

- Менимча "Насаф"га қарши ўйнашимиз яхши. Сабаби барибир "Ардус" ва "Олмалиқ" етакчи жамоалар. Айнан шу икки жамоа финалда ўйнашса керак, бу шахсий фикрим. "Насаф" бизга қулай рақиб.
 
Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика