UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК Янгиликлар

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК

Бугун футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлаб жуфтликларни ёдга олсак: 

09:00. "Нагоя Оушенс" (Япония) - "Вамос Матарам" (Индонезия) 3:1

12:00. "Банк Бейрут" (Ливан) - "Мес Сунгун" (Эрон)

15:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Шензень Нанлинг" (Хитой)

18:00. "Порт ФК" (Таиланд) - АГМК 

Албатта, бизнинг эътибор соат 18:00да бошланадиган беллашувга қаратилади. Чунки бунда Олмалиқ шаҳрининг АГМК футзал клуби Таиланднинг "Порт ФК" жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мусобақа Таиландда бўлиб ўтаётгани сабабли бугун АГМК мезбонларга қарши ўйнайди. Кеча ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийи ғалабадан умид қилаётганини айтиб ўтди. 

Удом Тавесук ("Паорт ФК" бош мураббийи): - "АГМК кучли жамоа, уларнинг аксар футболчилари терма жамоада ўйнайди. Бизни қизиқ ва оғир баҳс кутмоқда. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий якун топади ва ярим финалга йўл оламиз". 

"A" гуруҳида ўз ўйинларини ўтказган "Порт ФК" учала баҳсда ғалабага эришди. Бу жамоа учта ўйинда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан фақат битта тўп ўтказиб юборди. Бу ҳам рақибнинг кучли эканидан дарак беряпти. 


1-тур. 7 август 

"Порт ФК" - "ФК Сеул" 3:0  


2-тур. 9 август

"Шензень Нанлинг" - "Порт ФК" 1:4 


3-тур. 11 август

"Порт ФК" - "Ош Эрем" 3:0



АГМК ушбу мусобақани мағлубият билан бошлади. Жамоа биринчи ўйинда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ шундан сўнг кейинги иккита беллашувда ғалаба қўлга киритилди. 


1-тур. 7 август

"Тай Сон Нам" - АГМК 4:1 


2-тур. 9 август

АГМК - "Нафт Ал Васат" 5:3 


3-тур. 11 август 

АГМК - "Ал Раййан" 7:5



Ўйиндан олдин бош мураббий Александр Петровнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- "Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. "Порт ФК" жуда кучли жамоа. Биз уларнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Жамоа кўп ҳаракатда бўлади. Режамиз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этиш ва мақсад сари интилиш". 

Биласизми? АГМК ўз тарихида Таиланд клубига қарши учинчи марта ўйнайди. Биринчиси 2016 йилги мусобақанинг чорак финалида "Чонбури Блювейв"га қарши ўтказилган бўлиб, АГМК 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчиси 2017 йилги мусобақа гуруҳ босқичида яна шу жамоага қарши бўлиб ўтган ва бунда АГМК яна мағлубиятга учраган - 0:5.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика