UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Футболни ривожлантирмоқчи бўлган акаларга гапимиз бор Янгиликлар

Футболни ривожлантирмоқчи бўлган акаларга гапимиз бор

Ўзбекистон клубларига йирик компаниялар ҳомийлик қилишини тўлиқ ижобий ҳол деб биламиз.

Мана, яқинда "Локомотив" йирик компаниялардан бири BMB Trade Group билан шартнома имзолади. Орадан бир неча кун ўтиб Термизнинг "Сурхон" клуби етакчи компания ERIELL билан ҳомийлик шартномаси тузилганини маълум қилди. "Пахтакор" ҳам янги титул ҳомийга эга бўлди, жамоа либослари олд қисмида AKFA ёзуви ярқираб турибди.

Албатта, бу каби янгиликлар кишини хурсанд қилади. Зеро йирик компанияларнинг футболга ҳомийлик қилиши аввало рақобатни оширади, клубларнинг барқарор бўлишини таъминлайди. Лекин ҳомийлик қилиш - фақат мураббий ва футболчиларнинг маоши-ю, мукофот пулларини ошириш билан боғланиб қолмаслиги керак.

Куни кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Сурхон" ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес Перес куюнчаклик билан анча гапларни гапирди. Биласиз, "Сурхон" Суперлигада 5та ўйиндан сўнг 2 очко билан жадвалнинг охирги ўрнида келмоқда. Жамоани эса мавсум стартига икки ҳафта қолганида испаниялик мураббий қабул қилиб олди. Ҳозир бу мураббийга осон тутиб бўлмайди. 

Шу йилнинг 5 апрель санасида 39 ёшни қарши олган мураббий жамоадаги муваффақиятсизликни аввало "Сурхон" уй учрашувларини Термизда ўтказмаётгани билан изоҳлади. Анхель Лопес "Сурхон"ни яхшигина ўрганган экан, шундай деди: "Ўтган йил бу жамоа 25 очко тўплаган бўлса, шундан 20тасини уйда, қолган 5 очкони сафарда олганди. Бизда ташкилий ишлар билан боғлиқ муаммолар кўп, энг каттаси эса Термизда ўйнамаётганимиз. Қачон уй учрашувларини уйда ўтказишимизни билмайман. Биз ҳам ўз мухлисларимиз қаршисида тўп тепишни хоҳлаймиз, лекин ҳозирча бунинг иложи бўлмаяпти".

"Сурхон" стадионидаги муаммо маълум: прожектор йўқ. Прожектор бўлмагунча жамоа уйда ўйнамай туради. Чунки Термиз анча иссиқ шаҳар бўлгани учун ўйинларни 18:30 ёки 19:00да бошлаш ҳам иссиқлик қилади. Ёз кунларида 20:00дан вақтли бошлашнинг имкони бўлмайди. Анхель Лопес тўғри айтди: жамоа фақат сафарда ўйнаяпти, уй учрашувларини ҳам сафардаги каби ўтказяпти, бу эса табиийки ўйинга ва натижага таъсир қилади.

Энди мақола сарлавҳасига келсак, клубларга ҳомийлик қилиш - мана, сизларга бир қоп пул, энди ютинглар каби бўлмаслиги керак. Бу ўринда қарс икки қўлдан чиқиши шарт. Ҳомий нима хоҳлаяпти ва клуб нима хоҳлаяпти? Агар ҳомийнинг мақсади клубга ҳомийлик қилиш орқали жамоа натижаларини ижобий кўринишга келтиришга ёрдамлашиш ва шу орқали ўз номини реклама қилиш бўлса, ишни аввало инфратузилмани кўтаришдан бошлаши лозим. 

Чунки кўп жамоаларда инфратузилма ночор аҳволда. Биз ҳамон эски стадионларда ўйнаяпмиз, мухлислар ҳалиям тахта ўриндиқда ўтириб футбол кўряпти, шароит йўқ ҳисоби. Шундай стадионлар бор, оддий мухлис сифатида кириб, ҳожатхонани топа олмай стадионни гир айланасиз. Нима учун 10-15 йил олдин қандай қурилган бўлса, шундайлигича ўзгармай турган стадионга боришимиз керак? Ахир ташқарида 21-аср.

Нега сиз кафе ё ресторанга борсангиз, официант атрофингизда гирдикапалак бўлади? Чунки у сизга хизмат кўрсатиш орқали пул ишлайди. Ресторан фойда кўради. Стадион ҳам фойда келтирадиган манба бўлиши керак эмасми? Ёки бўлмаса кинотеатрга тушинг. Ичимлик ҳам, егулик ҳам, поп-корн ҳам бор. Хоҳласангиз, 5D кўрсатадиган кўзойнак беради, кинони ичидан кўрасиз. Буларнинг ҳаммаси мижоз мароқли дам олиб кетиши учун. 

Футболда афсуски, мухлисларга хизмат кўрсатиш, яъни сервис даражаси ноль. (Мана, нима учун одам келмайди). Муҳими, ўйин ўтса бўлгани. "Сурхон" ҳозир шундай аҳволга тушиб қолган: Самарқандда ўйнайдими, Тошкентдами ё Олмалиқдами - ҳамма ер у учун бегона. "Сурхон" токи Термизга бориб ўйнамагунча чемпионатда ўзини бегонадек ҳис қилиб юраверади. Бу эса Испаниядан келган мураббийлар ишига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшмоқчи бўлган йирик компаниялар бошқарувида турган акалардан хурсандмиз. Фақат шу акаларга айтадиган бир гапимиз бор: молиявий томондан тўкис экансиз, келинг, энг аввало стадионларни замонавий кўринишга келтирайлик. Яхшидан боғ қолади деганларидек, Сиздан ҳам яхши бир стадион қолсин. Ҳамма уй учрашувларини ўзида ўйнасин. Термизга футбол ҳавоси борсин, Навоийга борсин, Фарғона билан Қўқонга борсин. Байрам ҳамма жойда бўлсин. Тўғриси, алмисоқдан қолган эски стадионларга бораверишдан зерикдик. 

Барса Блогер.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика