UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  2 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  10 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари Янгиликлар

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми старт олишга улгурди.

Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 14 та клуб иштирок этмоқда. Жамоаларнинг ҳар бири ўз матбуот хизматига эга. Ҳозир уларнинг (баъзилари) фаолиятида йўл қўйилаётган катта камчилик ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Ташкилотнинг Мусобақаларни ўтказиш бўйича регламенти бор. Мазкур ҳужжатнинг 20-боб 2-бандида шундай ёзилган:
"20.2.Футбол клуби ўз расмий сайтига эга бўлиши шарт".
Айни пайтда ушбу қоидани миллий биринчилигимизнинг юқори дивизионида иштирок этаётган 5 та клуб бузмоқда. Аниқроғи, доимий равишда бузиб келган. Булар: "Андижон", АГМК, "Машьал", "Сурхон", "Сўғдиёна".

Бундан ташқари, Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада шундай банд бор:
"2.7.Ҳар бир клуб ўз расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўз саҳифасига эга бўлиши тавсия этилади. Клуб матбуот котиби веб-сайтнинг барқарор фаолият олиб боришиучун жавобгар ҳисобланади".
Агар бу бандни ҳам инобатга олсак, юқоридаги рўйхатга Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳам киритилади.

Бу жуда кичкина мавзу бўлиши мумкин, лекин қоидалар бузилаётгани факт. Энг қизиғи, ўтган йилнинг 17 июль куни ҳам шу мавзуга тўхталиб, ёки клублар қоидани бажариши ё ЎзПФЛ регламентидан бундай банд чиқариб юборилиши кераклигини айтгандик. Ҳеч қандай натижа кузатилмаганч, ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик ва шундай жавоб олдик:

"Эски ҳужжатлар бўйича ҳар бир клуб ўзининг расмий сайтига эга бўлиши шарт эди. Жорий мавсум олдидан чиқарилган Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада мажбурийликни олиб ташлаб, клубларга бу ҳақда тушунтириш бердик. Регланментда қолиб кетган бўлса, тузатилади. Лекин, биз клубларни расмий сайти йўқлиги учун ҳам жазолайдиган ташкилот эмасмиз. Уларнинг ўзи масъулиятни ҳис қилиши керак. Имижни кўтаришда расмий сайтларнинг ўрни бўлакча. Матбуот хизмати фаоллашса, жамоатчилик билан мустақил тарзда ишласа, бундан фақат клуб фойда қилади".

Демак, ЎзПФЛ ўтган йиллар давомида регламентнинг мазкур банди мунтазам равишда бузиб келингани тушунган ва мажбурийликни ихтиёрийлик билан алмаштирган. Ҳақиқатан ҳам клубларнинг сайтини каттакон ташкилотлар назорат қилиши кулгили кўринади. Лекин, йиллар давомида расмий сайтини шакллантиришга қунт қилмаган "профессионал"ларнинг ҳолати анча ачинарли. XXI асрнинг 21-йилида ҳам расмий сайти йўқ клубларимизнинг профессионалликни талаб қилишини қоғоз қанотлар билан осмонда учишни орзу қилган мултисериал қаҳрамонига ўхшатиб қўя қолдик...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика