UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  3 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди Янгиликлар

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди

Мамлакатимизда футбол ривожига улуш қўшган инсонлар кўплаб топилади.

Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, республика тоифасидаги ҳакам Валерий Макагонов ана шундай ҳамюртларимиз сирасидан эди. 

Бу инсон ўтган асрнинг 80-90 йилларида Урганч шаҳридаги спорт мактабига раҳбарлик қилган. Раҳбарлик лавозимида ишлаши баробарида, ёш спортчиларни, жумладан, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, уларни  жисмонан соғлом тарзда вояга етказиш йўлида фидойилик кўрсатган. Қолаверса, футбол ҳаками сифатида ҳам элга танилганди. Бинобарин, В.Макагонов ўша дамлар собиқ иттифоқ биринчилигининг "Б" синфи, шунингдек, Ўзбекистон чемпионати доирасидаги учрашувларни моҳирлик билан бошқарган. Буни ёши улуғ "чарм тўп" ўйини ихлосмандлари яхши эслашади. Тақдир экан, футболимиз жонкуяри 1993 йили ёруғ оламни тарк этди.

Эндиликда Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Жамолиддин Абдуллаев томонидан Валерий Макагоновнинг ёрқин хотирасига бағишлаб мусобақа уюштириш анъанага айланган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу гал 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар устоз хотирасини ёд айлаб, яшил майдонда тўп тепишди.

Якуний натижаларга кўра, "Жуниор" жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. "Олимпия"чилар иккинчи ўрин билан кифояланишган бўлса, "Бинокор" ва "Лочин" жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, турнирнинг энг яхшилари – Мақсад Очилов (дарвозабон, "Жуниор"), Бекжон Рўзимбоев (ҳимоячи, "Лочин"), Жавоҳир Қўшназаров (ярим ҳимоячи, "Бинокор"), Яхшимурод Адамов (ҳужумчи, "Олимпия") ва Миржалол Омонов (энг яхши футболчи, "Жуниор") ҳам ташкилотчилар эътиборидан четда қолмади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика