UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  5 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  4 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  19 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  33 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

Футболчиларни тишларини ювишга мажбурлайди, машғулотларни дронда суратга олади, Инжилдан иқтибослар келтиради. Ҳусайн Норчаев клубига бош мураббий бўлган мураббий ҳақида нималарни билиш керак? Янгиликлар

Футболчиларни тишларини ювишга мажбурлайди, машғулотларни дронда суратга олади, Инжилдан иқтибослар келтиради. Ҳусайн Норчаев клубига бош мураббий бўлган мураббий ҳақида нималарни билиш керак?

"Рус Марсело Бьелса" лақабли Евгений Калешин билан танишамиз.

Кеча "Алания"га Евгений Калешин бош мураббий этиб тайинлангани маълум бўлди. Владикавказ клубида унинг қўл остида ҳамюртимиз Ҳусайн Норчаев ишлайди. Хўш, Калешин ҳақида эса нималарни билишимиз кераклиги ҳақида гаплашамиз.

Евгений Калешин – сулола футболчиси. У ўйинчи сифатида "Том", "Краснодар", "Алания" ва бошқа кўплаб клубларда ҳаракат қилган. Евгенийнинг ҳисобида РПЛ ва МФЛда 450дан ортиқ ўйинлар бор. Унинг бобоси ва отаси ҳам профессионал даражада футбол ўйнаган. Евгенийнинг "Кубань", "Рубин" ва "Краснодар"да ўйнаган Виталий исмли укаси бор.



Евгений Калешин фаолияти якунида мураббий бўлди. У "Краснодар"нинг иккинчи жамоасида бошлади, шундан сўнг узоқ вақт давомида "Кубань"да ишлади. Кейинчалик Евгенийни "Балтика"га таклиф қилишди ва у ерда илк бор мураббийлик иқтидори учун мақтов олди. Калешин Калининград клубини МФЛ аутсайдеридан РПЛга чиқиш учун даъвогарга айлантирди. "Балтика" икки бор Россиянинг олий дивизионига чиқишга яқин эди, аммо ҳар сафар бироз етмади.

Аммо, Калешинга кўпроқ машҳурликни "Акрон"даги иши тақдим этди. Тольяттидаги хусусий клуб камтаргина бюджети ва унчалик ҳам юлдузли бўлмаган таркиби билан Россия кубогининг ярим финалига қадар етиб борди. "Акрон" турнир давомида "Спартак", "Динамо" ва "Локомотив"ни мусобақадан чиқариб юборди, финалга бир қадам қолганда эса "Краснодар"га пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Шундан сўнг Калешин ҳақида Россиянинг энг истиқболли мураббийларидан бири сифатида гапиришди.

Евгенийни рус матбуотида баъзида "рус Марсело Бьелсаси" дея аташади. Калешин аргентиналик мураббийнинг ишидан роҳатланишини яширмайди. "Мен бу номга хотиржамлик билан қарайман, бунда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Ҳаттоки бу балки кичик авансдир. Сабаби бу шахс мен учун нафақат мураббий сифатида, балки инсон сифатида ҳам мўлжалдир. Унга ўхшашни хоҳлайман, шу сабаб бу ерда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Аксинча, ҳаттоки менга ёқимли ҳам", - деди Калешин интервьюлардан бирида.



Евгений бир марта ўша пайтда "Лилль"да ишлаган Бьелсанинг олдига амалиётга бориши керак эди, аммо рус мураббийи ҳужжатларни расмийлаштираётганда аргентиналикни клубдан истеъфога чиқаришди. Калешин якунда "Сампдория"га Марко Жампаолонинг ёнига амалиётга йўл олди. Евгений ҳеч қачон Италияда ўйнамаган, аммо ўзи учун итальян тилини ўрганган. "Итальян тилида бироз гаплашаман, аммо мен билан барчасини сўзма-сўз таржима қилган таржимон бор эди. Менда мураббий билан икки соатлик учрашув бўлиб ўтди, шундай экан хоҳлаганингни сўра. Шу билан бирга барча ходимлар билан гаплашишим мумкин эди, мени кийин алмаштириш хонасига қўйишди. Гуруҳ бўлиб амалиётга борганда бунақаси камдан-кам содир бўлади. "Сампдория" менга совға ҳам тайёрлади: "Ювентус" – "Рома" ўйинига иккита чипта. Ўшанда мен билан рафиқам учиб келганди ва биз поездда ўйинга йўл олдик. Жуда ҳам ажойиб муносабат", - дейди Калешин.

Калешин айнан ўша амалиётда машғулотлар дронда суратга олинаётганини кўрди. Уйга қайтган Евгений бирданига машғулотлар жараёнини ўз жамоасига олиб кирди. Мураббий ўша ерда яна бир неча қизиқарли жиҳатлар, масалан тупурукни таҳлил қиладиган нарсани кўрди. "Тупурук тестостерон даражасини кўрсатади. Шу йўл билан футболчининг юкламадан сўнг қанчалик яхши тикланганини аниқлаш мумкин", – дея тушунтирди Калешин.

Бундан ташқари, Евгений машғулотлардан сўнг ўйинчиларига тишларини ювишга мажбурлайди: "Оғиздаги шиллиқ қават машғулотлардан сўнг ишқорли бўлади. Бундан қанчалик эрта халос бўлсанг мия шунчалик тезроқ гликогеннинг тикланишини қабул қилади. 30 дақиқага кечиксанг – секинроқ тикланасан. Йиғинларда эса иккитадан машғулот бўлиб ўтади ва улар орасидаги тўрт-беш соатни максимал фойда билан ўтказиш муҳим".



Аммо, Калешинда энг ноодатий амалиёт бўлган... хоккей клубида! Евгений бир йил олдин хоккейдаги "Торпедо"да мураббийлик ишининг сирларини билиш учун Нижний Новгородга йўл олди. Жамоа бош мураббийи Игорь Ларионов ҳисобланади – у МХЛ тарихидаги энг яхши рус хоккейчиларидан биридир. Ларионовни ноёб интеллекти ва муз устида кўрсатадиган ноодатий ақлли ўйини учун океан ортида "Профессор" деб аташган.

Калешин хоккей ва баскетболга жуда ҳам қизиқишини тан олган. "МХЛдаги илк финалимни 1994 йилда кўрганман. Ларионов "Торпедо"ни шуғуллантираётганини билганимда бориш керак дедим! У Венгер ва Гвардиоланинг олдига амалиёт учун борганини айтган. Унинг жамоаси хоккейни футболчасига ўйнайди: мудофаадан фақат пас орқали чиқилади. Ларионов футболда жуда ҳам малакали. Барчасини тушунади, машғулотлар жараёнига қизиқади. У билан суҳбатда мураббийлар штабимиз тўғри йўлда эканлигини тушундим. "Торпедо"да ҳам овқатланиш, тикланиш ва ўйинчи билан боғлиқ ҳар бир деталларни кузатишади", - Калешин.

Евгений Калешин жуда ҳам диндор инсон. "Ҳеч бўлмаса кунда бир марта [Инжилни] ўқишга ҳаракат қиламан. Ҳатто "Спартак" билан ўйин олдидан ўйинчиларга: "Худо Инжилда 365 бор "қўрқма" деб айтган дедим. Ҳар куни бир мартадан. Шундай экан, нимадан қўрқишимиз керак", - деди Калешин.


Евгений Калешин – жуда қизиқарли ва истиқболли мураббий. Ҳусайн Норчаевнинг унинг қўл остида "Алания"да кўпроқ ўйин амаётига эга бўлишига умид қиламиз.


Николай Егоричев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика