UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Футболчилар видеоси кимнинг закази эди? Умид Аҳмаджонов билан суҳбат Янгиликлар

Футболчилар видеоси кимнинг закази эди? Умид Аҳмаджонов билан суҳбат

Ҳаммага Европадан салом. Кечаги прикол видеони кўриб, МОҚ раҳбарининг телеграмини безовта қилдим.

Чунки яқин орада бунақаси билан тўқнаш келмагандим. Қуйида суҳбатни борича келтираман. Овозли қилиб жўнатилган жойларини эса ўзим тўғрилаб чиқдим.

— Хайрли кун, Умид Маҳамаджанович! Жакартада чарчаш йўқми?

— Салом! Чарчашга вақт йўқ деса тўғрироқ бўлади (кулади).

— Футболчиларга нима бўлди? Чемпион бўлади, деб кутгандик...

— Биз ҳам бунга катта умид боғлагандик. Ўйинни кўрган бўлсангиз керак, насиб қилмади. Ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Энди спортнинг бошқа турларида олтин медаллар йўлида кураш олиб боряпмиз.

— Билишимизча, футболчиларнинг натижаси раҳбариятга ёқмаган экан...

— Буни ким айтди? Агар футболчилар умуман ҳаракат қилмай, рақибни шунчаки ўтказиб юборганларида фикрингизга қисман қўшилишим мумкин эди. Ахир улар майдонда жонларини бериб ўйнашди. Бизга энг кераги ҳам аслида шу.


— Бундай деяётганимнинг сабаби — кеча ҳамма жойда тарқалиб кетган Равшан Ҳайдаров ҳамда футболчиларнинг сизга мурожаати...

— Тўғрисини айтсам, видеони эрталаб сизнинг сайтингизда кўрдим. Жамоа аъзолари чин кўнгилдан нимадир қилмоқчи бўлишган экан. Аммо бундай нарсани ҳамма жойга тарқатиш биринчи хато. Қолаверса, нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик, демак, жамоанинг ортиқча тушунтириш беришига ҳожат йўқ. Биз улардан буни талаб қилмаймиз.

— Рости мен ҳам шунга ҳайрон бўлгандим.

— Бу ишни ким қилганини тагига етдик. Ёмон ниятда қилмаган, шунчаки, ёшлик қилган. Мағлубият бизники, кейинги сафар хатолар устида биз ишлашимиз керак. Ғалаба эса мухлисларники, биз халқимизни хурсанд қилиш йўлида меҳнат қиламиз. Спортчилар билан учрашганда ҳам доим шуни таъкидлайман. Чунки ўзимга ҳам Президентимиз асосий мақсадим одамлар кўзида қувонч ва бахт кўриш, деб айтганлар. Спортчилар шу йўлда ҳаракат қилишлари, спорт эса соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши керак.

— Демак, жамоага ҳеч қандай эътироз йўқ?

— Қандай эътироз бўлиши мумкин?! Бу аслида норасмий мусобақа. Биз шунчаки футболчиларни, мухлисларни уйғотиб олиш учун ҳам ҳар қандай ўйинда, мусобақада ғолиб бўлиш учун ўйнаяпмиз. Футболчига нима фарқи бор у қандай ўйин эканини, терма номидан майдонга тушяптими, борини бериши шарт. Кореяга қарши ўйинда йигитлар буни сидқидилдан бажаришди. Асосий мақсадимиз эса Токио-2020 ва Қатар-2022. Шунинг учун ҳам хориждан машҳур мутахассисларни таклиф қилдик.

— Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳеч нарса демайман. Улар ўйинни яхши бошқариб борди. Биз ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Хато эса ҳаммада ҳам бўлиб туради.


— Об-ҳаво, майдон ҳолати ҳақида-чи?

— Ҳар икки жамоа бир хил шароитда тўп сурди. Тўғри, иқлим анча мураккаб эди биз учун. Биз трибунада ўтириб баъзида нафас олишга қийналдик. Лекин унутмайликки, Осиё ўйинларига келган ҳамма спортчи шу иқлим билан тўқнашмоқда. Спортнинг қизиқ тарафи ҳам, мураккаблиги ҳам шунда. Биз бунга доим тайёр туришимиз керак.

— Жавобингиз учун раҳмат! Мусобақа давомида омад ёр бўлсин!

— Сизга ҳам раҳмат. Фақат битта илтимос, сайтга қўймоқчи бўлсангиз ўзингиз яна бир қарарсиз, нотўғри тушуниб юришмасин. Равшан акага ҳам, йигитларга ҳам, видеочиларга ҳам ўзимиз тушунтириб қўямиз. Ўзи шундоқ ҳам мағлубиятни ҳазм қила олишмаяпти, одамларнинг гапи уларни бундан баттар эзади. Шунинг учун ўзим ҳам қаттиқ гапирганим йўқ (овозли йўлланмада келгани).

Суҳбатни борича бердим. Фақатгина Аҳмаджоновнинг шевада ёзган гапларини адабий тарзда ёздим. Муҳими, унинг ўзи вазиятни тушуниб тургани. Сайтимиз эса яхшисини ҳам, ёмонини ҳам беради. Хулоса ўзингиздан.


Матлуба Мустаева

Рейтинг: +103   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика