UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  8 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди Янгиликлар

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди

Бизнинг кўп йиллик қадрдонимиз, қалами ўткир журналист, севимли газетамиз «Тошкент оқшоми» Бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Исроилов кеча бу фоний дунёни тарк этибди.

Унинг профессионал маҳорати ҳақида албатта, жамоадошлари сўз айтсалар маъқул. Чунки у бу газетада узоқ йиллар бўлим бошлиғи, Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб, жамоат орасида ҳурмат ва эътибор топган эди.

Биз эса, унинг кўпгина улфатлари қаторида яна бир кичик давра қадрдонлари сифатида, унинг вафотидан ғамсиниб қолдик. Дилшод давраларда суҳбатлар тизгинини ушлаб тура олар, янги ва қизиқарли мавзулар билан суҳбатни бошқара олар, атрофдагиларнинг ёшлари ва касбларига қараб муомала ва муносабат қиларди. Ўзи жуда серқирра қизиқишлар соҳиби эди. Рубоб чалишни қотирар, мусиқий ва бадиий фильмлар тўплашга «касал» эди. Футбол оламининг билимдони, санъат олами кишиларининг чин дўсти эди. “Футбол юлдузлари” китоби муаллифи. Мамлакатимиз янги ва яқин тарихидан хабардор бўлган камсонли иқтидорлардан эди. Бу биз билганларимиз. Яна қалбида яширин қанча истеъдод ва интилишлари ҳам бўлган бўлиши керак.

Ахбор Имомхўжаев, Марат Асадуллаев, Ғуломжон Мусаев, Шоикром Исроилов сингари таниқли юртдошларимиз билан бир даврада улфатчилик килган дўстимиз Дилшод Исроилов хотираси дўстлари, улфатлари, ўртоқлари ва қадрдонлари қалбида абадий сақланади. Оллоҳим сафарингизни хайрли қилган бўлсин, дўстим!
Оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Муслимбек Йўлдошев
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика