UZ

Сўнгги янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ. (+10 фото) Янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ. (+10 фото)

Бу галги ретролаҳзалар ҳам сизга маъқул келади деган умиддамиз.

1988-1993 йиллар. 

5 мавсум давомида “Милан”да бирга ҳаракат қилган голландияликлар триоси - Рууд Гуллит, Марко ван Бастен, Франк Райкард. 

2002/03 мавсум. Локомотив - Реал Мадрид - 0:1.

Олег Пашинин ва Роналдо. Қайд этиш жоизки, Пашинин 2001-2005-йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаган.

ЖЧ-1994. Финал. Бразилия - Италия - 0:0 (пен. 3:2)

Пенальтилар сериясида сўнгги зарбани ноаниқ амалга оширган Роберто Баджо ва мундиалнинг тўртинчи титулини қўлга киритганидан қувонаётган бразилияликлар.

Евро-2004. Англия терма жамоаси.

Тепадагилар (чапдан-ўнгга) - Майкл Овэн, Эшли Коул, Жон Терри, Сол Кэмпбелл, Уэйн Руни, Дэвид Жеймс, Фрэнк Лэмпард;

Пастдагилар - Стивен Жеррард, Пол Скоулз, Дэвид Бекҳэм, Гари Невилл.

2010/11 мавсум. Бугун ММАдаги фаолиятини якунлаган Конор МакГрегор Ирландиянинг хаваскор футбол жамоаларидан бирида. 

1999-йил. МЮ аъзоси Девид Бэкҳем ва бокс қироли Муҳаммад Али.

Германия чемпионати. 2006/07 мавсум. 

Мануэль Нойер ҳамда Месут Озиль “Шальке” сафида. 

Германия чемпионати. 1998/99 мавсум. 

Бундеслига чемпионлигини нишонлаётган ”Баварияʼ ҳужумчиси Али Дайи. 

Франция кубоги. 2001/02 мавсум. 

Роналдиньонинг тўп оширишини кутаётган Мауриссио Почеттино. (ПСЖ)

ЛаЛига. 2004/05 мавсум. 

Тур учрушувларидан биридаги ғалабани нишонлаётган “Севилья” аъзолари Дани Алвеш ҳамда Серхио Рамос. 

+Бонус

Максим Шацкихни эсга олиб.

Акмурзаев Элдор тайёрлади.


Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 1-ҚИСМ.

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика