Футбол жонкуярлари диққатига!

Aziz Tukhtamuradov
24 апр 2021
«Olympic» жамоаси юқори мақсадлар ила ўзбек футболига кириб келди.

Ўз юришини Ўзбекистон Про лигасида бошлаган жамоа вакиллари Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаси сари ҳозирлик кўрмоқда.

Ушбу жамоа уй учрашувларини Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўтказиб келмоқда. Ёш футболчиларни мазкур ўйингоҳга кўплаб футбол ихлосмандлари ташриф буюриб, Тимур Кападзе шогирдларини қўллаб-қувватлаб туришибди.

«Olympic» жамоаси юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ўз қошида мухлислар клубини ташкил этишни лозим топди. Эътиборлиси, ушбу фан клубга барча ўзбек жамоалари мухлислари аъзо бўлишлари мумкин. 

Зеро  «Olympic» оддий футбол клуби эмас, балким Ўзбекистон олимпия терма жамоасидир. Барча футбол ишқибозларини «Olympic» жамоаси мухлислар клубига таклиф этамиз.

25 апрель соат 09.00-12.00 да «ЖАР» стадионида кутиб қоламиз. Ўзингиз билан пасспорт нусхаси ва 2 дона (3х4 ҳажмдаги) фотосурат олиб келишингиз сўаралади.

Маълумот учун: +998983105464 (Одилхўжа)


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: