UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  0 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  2 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  1 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  2 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  7 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:44"Реал"нниг икки футболчиси "Барселона" қарши ўйинни ўтказиб юборади  13 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  3 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  25 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0 10:12Винисиус «Реал»даги келажагига бир қарор келди  4 09:06«Реал»нинг икки футболчиси кеча жароҳат олди ва «Барселона»га қарши ўйнамаслиги мумкин  16

"Футбол ҳамма учун" ёхуд ФФА Сўҳ ва Шоҳимардонда! Янгиликлар

"Футбол ҳамма учун" ёхуд ФФА Сўҳ ва Шоҳимардонда!

Мамлакатимизда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Фарғона футбол ассоциацияси вилоятнинг энг чекка ҳудудлари бўйлаб футбол мусобақалари ташкил этди.

Турнирнинг илк босқичи Сўҳ туманида ўтказилди. "Футбол ҳамма учун" деб номланган мусобақада Сўҳ туманидаги маҳалла ёшлари спортнинг мини-футбол тури бўйича беллашдилар. Унда 2007, 2008 ҳамда 2009-йилда туғилган болалар ўзаро беллашдилар. Финалдаги "Ровон" ҳамда "Чашма" футболчилари ўртасидаги ўйинда "Ровон" жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар Фарғона футбол ассоциацияси томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шу ўринда, Сўҳ тумани ҳокимлиги ва туман Ёшлар иттифоқи вакиллари вилоят футбол ассоциациясига ташкил этилган турнир учун миннатдорчилик билдиришди.



"Футбол ҳамма учун" турнирининг иккинчи қисми Шоҳимардон қишлоғига кўчди. 100 нафарга яқин маҳалла болалари ўртасидаги турнир ҳам қизғин руҳда кечди.  "Насриддинбой" ва "Дашариқ" маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар финалга қадар етиб боришди. Беллашувни фарғоналик ёш ҳакам Ойбек Аъзамжонов бошқариб борди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, якуний натижа пенальтилар сериясига кўра белгиланди.  Унда "Насриддинбой" жамоаси ғолиб келди. Финал баҳсидан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.    Унда Фарғона футбол ассоциацияси  1 вице- президенти Расулжон Юлдашев сўзга чиқиб, шохимардонлик ёшларни табриклади.

- Биринчи ўринда турнирда иштирок этган барча болаларга раҳмат айтиб қолмоқчиман, - деб гап бошлади Расулжон Юлдашев - Бугун гарчи ғолиб номи битта жамоа бўлган бўлсада, барча жамоалар чемпионликка ҳос тарзда кураш олиб боришди. Мусобақа ўйинлари шуни кўрсатдики, бу ерда ҳам иқтидорли ёшлар талайгина топилади.  Шоҳимардонда мана шундай турнир ташкил қилишимиздан асосий мақсад, қишлоқ футболини ривожлантириш, ёшлар ўртасида футболни оммаллаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишдан иборат. Сизларни сафингиздан ҳам Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов сингари машхур футболчилар етишиб чиқадиган палла етиб келди. Умид қиламанки, келажакда Шоҳимардондан ҳам мана шундай Ўзбек футболининг юлдузлари етишиб чиқади. Бу борада Сизларга омад тилаб қоламан, - деди Расулжон Юлдашев.

Шундан сўнг, нафақат ғолибларга, балки мусобақанинг барча иштирокчиларига Фарғона футбол ассоциацияси томонидан медаль, диплом, футбол тўплари, формалар ҳамда адабий китоблар совға тарзида тақдим этилди. Шунингдек, турнирни барча ўйинларини қизиқиш билан кузатиб борган имконияти чекланган болаларга ҳам "турнирнинг энг яхши мухлиси" номинацияси остида совғалар топширилди.  Фарғона футбол ассоциацияси йил давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида мана шундай турнирларни ўтказишни режа қилган.

Ҳожиакбар Жабборов
Сўҳ ва Шоҳимардондан махсус

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика