UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  1 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси иштирокчилари Ўзбекистоннинг таниқли шахслари билан учрашди Янгиликлар

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси иштирокчилари Ўзбекистоннинг таниқли шахслари билан учрашди

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси бўлиб ўтади.

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасида Ўзбекистон номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби тарбияланувчиси – дарвозабон Илёс Аҳмедов ҳамда Миробод туманидаги 110-мактабнинг 5-синф ўқувчиси – ёш журналист Амир Шарипов мамлакатнинг таниқли шахслари билан учрашди. 

Ёш дарвозабон ва ёш журналист Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшган шахслар, жумладан, хонанда ва басакор Севара Назархон, ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов, бизнесмен,  Korzinka.uz супермаркетлари тармоғи эгаси Зафар Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эдвард Ртвеладзе билан учрашув ўтказди.



Мазкур учрашувларни ўтказишдан асосий мақсад – дўстлик, тенглик, адолат, саломатлик, тинчлик, садоқат, ғалаба ва анъана каби қадриятларни тарғиб қилишдан иборат. Учрашув давомида лойиҳа иштирокчилари қаҳрамонлардан дўстлик нимадан иборат экани ва унинг сирлари ҳақида  тушунча олди. Ҳар бир учрашув якунида лойиҳа иштирокчиларига омад тилаб қолинди.


Ёш журналист Амир Шарипов ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов билан учрашувдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди:

“Бугун ҳаётимда жуда муҳим воқеа юз берди! Мен жаҳон даражасидаги юлдуз, Ўзбекистоннинг машҳур ҳаками Равшан Сайфиддинович Эрматов билан учрашдим. Ёш журналист сифатида унга турли саволлар билан юзландим ва у учун дўстлик нима англатишини сўрадим. Унинг сўзларидан шуни билдимки, Равшан Эрматов дўстликни жуда қарлайди!”.

Ёш дарвозабон Илёс Аҳмедов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


“Ўзбекистон номидан биринчи иштирокчига айланганимдан мамнунман. Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Машҳурлар билан учрашув бизга янада кўпроқ ишонч берди. Мен ҳам улар каби таниқлик бўлишга ҳаракат қиламан”.

Эслатиб ўтамиз, “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси шу йилнинг 26 июнидан 3 июлига қадар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади. Иштирокчилар лойиҳа доирасида Конфедерациялар Кубоги–2017 финал учрашувига ташриф буюради”.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика